Намозга алоҳида кийим кийиш керакми?

M . Xadicha
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 19 авг 2019, 23:53

Намозга алоҳида кийим кийиш керакми?

Пост M . Xadicha » 21 авг 2019, 20:01

Ассалому алайкум. Бизнинг саволларимизга жавоб қайтараётганингиз учун ташаккур! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Эшитишимча, намозга алоҳида кийим кийиш керак экан. Масалан, ҳозир Туркиядан келтирилган намоз ўқиш учун махсус кўйлак. Намозда аёлнинг кўйлаги ергача тегиб туриши, жуда ҳам кенг бўлиши, билаклари ҳам кўринмаслиги, фақат бармоқлари кўриниб туриши керак экан. Бундай кўйлак намозда қийинчиликлар туғдирмайдими? Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам эрга судраладиган кийимдан қайтарганлар.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намозга алоҳида кийим кийиш керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 28 авг 2019, 17:06

Ва алайкум ассалом. Намозда аврат ерлари ёпилиши шарт холос. Фақат бармоқ учи очилсин, деган гап йўқ. Ерга судраладиган кийимдан қайтарилишидан мақсад, кибр ва фахрдан судрамаслиги учундир. Намоз кийим ҳам ерга судраладиган даражада узун бўлиши шарт эмас. Тайёр кийим шундай узунликда бўлса, уни ерга тегиб турадиган қилиб қисқартириб олиш мумкин. Ўрганиш ҳосил қилинса, бундай либосларда намоз адо қилиш қийин бўлмайди. Махсус либослар намоз мукаммал бўлишига хизмат қилади. Валлоҳу аълам.

Дарё
Постлар: 22
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Жавоб: Намозга алоҳида кийим кийиш керакми?

Пост Дарё » 08 сен 2019, 11:59

Ассалому алейкум. Калта куйлак иштонларда намоз укиса буладими. Масалан куйлак тизагача ва иштони бор. Енги узун. Ишхонадаям халат кийиб ишлаймиз, халатимиз хам тизагача ва шими бор. Иш куп сабабли шу кийимда намоз укиймиз. Шундай укиса буладими, кийимни алмаштириш шарт эмасми. Рахмат.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 13 меҳмонлар