Қуръон

Sher80
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 28 март 2019, 00:28

Қуръон

Пост Sher80 » 19 окт 2019, 23:42

Ассалому алайкум! ”Мумтаҳана” сурасидаги “мушрика аёлларингизни никоҳингизда ушлаб турманг” деган оят ўқидим ва сизларда аҳли китобларни аёллари ва таомлари ҳалол қилинганлиги тўғрисида оят ўқигандим. Ўртасини ечолмаяпман. Иккиси ҳам мушрик, албатта Аллоҳни китобида зиддият йўқ. Тушунишимга ёрдам берсангиз, Аллоҳ рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3338
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қуръон

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 окт 2019, 22:49

Ва алайкум ассалом. Еча олмаётганингиз сабаби, иккисини ҳам мушрик дейишингизда. Аҳли китоб бошқа, мушрик бошқа. Аҳли китоб Аллоҳ таоло томонидан илоҳий китоб индирилган қавмлардир, яъни, яҳудий ва насронийлар. Уларга илоҳий китоб иниши билан бирга шариат ҳам берилган. Аммо мушрикларнинг илоҳий китоби ҳам, шариати ҳам йўқ ва улар Аллоҳдан бошқаларга ибодат қиладилар. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 7 меҳмонлар