Азон чақирилганда

فطمة
Постлар: 56
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Азон чақирилганда

Пост فطمة » 22 окт 2019, 16:26

Ассалому алайкум! Азон чақирилганда ўтириш керак, овқатланмаслик керак дейишади. Шу тўғрими? Азон чақирилаётганда дуо қилиш керакми ёки кейинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3338
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Азон чақирилганда

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 окт 2019, 22:44

Ва алайкум ассалом. Азон чақирилаётган вақт жуда фазилатли пайтдир. Бу вақт бошқа ишлардан тийилиб туриш яхши, лекин фарз эмас. Азон пайтида муаззиннинг ортидан унинг айтаётган лафзлари қайтариб турилади. “Ҳайя алассолаҳ”, деганида: “Ла ҳавла ва ла қуввата”, дейилади. Азон айтиб бўлгач қуйидаги дуони айтади:
Жобир розияллоъу анъудан ривоят ыилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитгандан кейин:
«Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас‑солатил қоимати аати саййидина Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман Маҳмудан аллазии вааттаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар».
Бухорий ривоят ыилган.
Шаръ: Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу том даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Роббиси! Муҳаммадга васийлани ва фазийлатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган Мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».
«Васийла» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.
«Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом эса, «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд–буюк шафоат мақомидир.

3510. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оят ҳақида сўралдилар. Бас, «У шафоатдир», дедилар».
Шаръ: Шафоат бўлганда ҳам, барчани қамраб оладиган улкан шафоатдир.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон