Аллоҳнинг розилиги

فطمة
Постлар: 56
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Аллоҳнинг розилиги

Пост فطمة » 22 окт 2019, 17:00

Ассалому алайкум! Аллоҳнинг розилигига эришиш нима дегани? Аллоҳнинг розилигига эришган банда қандай бўлади? Бирортаси яхшилик қилса “Аллоҳ рози бўлсин” деймиз. Шу қандай маънода? Шу дуоимиз ўзимизга ҳам ижобат бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Аллоҳнинг розилиги

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 окт 2019, 22:42

Ва алайкум ассалом. Аллоҳнинг розилиги У Зотнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир ва буни ёлғиз У Зот учун холис бўлиб амалга оширишдир. Аллоҳнинг розилигига ким эришиб ким эришмагани ва унга эришиш қандай бўлиши биз бандаларга маълум эмас. “Аллоҳ рози бўлсин!”, деган дуо саҳобаи киромларга ишлатилгани учун айрим уламолар оддий одамлар бу иборани бир-бирларига айтмасликлари керак, дейдилар. Унинг ўрнига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсур бўлган: “Жазакаллоҳу хойрон”, “Аллоҳ ажрингизни берсин!”, ибораси маъқулланган. Қайси дуо ижобат бўлишию қай бири ижобат бўлмаслиги аввалдан ҳеч кимга маълум бўлмайди. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 11 меҳмонлар