Абдулаҳад исми ҳақида

Habibiy Islamova
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 03 ноя 2019, 07:07

Абдулаҳад исми ҳақида

Пост Habibiy Islamova » 03 ноя 2019, 20:45

Ассаламу алайкум! Оилада 3 қиз ва 1 ўғилмиз. Отам укам туғилганда жудаям қувонганлар ва унга Абдулаҳад деб исм қўйганлар. Уларни диний билимлари ўша пайт қай даражада бўлган билмадим. Ҳозир 5 маҳал намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиладилар. Биламизки Абдуллоҳ, Абдурраҳмон исмлари «Аллоҳнинг қули» деган шарафли маънони беради (валлоҳу аълам). Мен ҳам қўлимдан келганча ибодатдаман. Ҳаргал Асмаул Ҳуснани ўқиганимда Аллоҳнинг Аҳад деган сифатини кўрмайман. Укамнинг исмининг маъноси мени ўйлантиради. Бу ҳақида отамга айтиб кўнгилларига тегиб қўйишдан қўрқаман.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3347
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Абдулаҳад исми ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 20 ноя 2019, 10:25

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам, Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бу, Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққиздан бошқа исми йўқ, дегани эмас. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари кўп.

«ИХЛОС» СУРАСИ

1. Айт: «У – Аллоҳ ягонадир.
Ҳа, эй Пайғамбар, ҳаммага айт! Аллоҳ таоло биттадир, ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зоти биттадир, ягонадир. Бош¬қа бир илоҳ йўқдир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифати ягонадир. У Зотнинг сифатлари билан ҳеч бир нарса сифатлана олмайди.
– У Ўзининг ўхшаши йўқлиги бўйича ҳам ягонадир.
– Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амалларида ҳам биттадир, ягонадир. Унинг амалларини ҳеч ким қила олмайди.
Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти Исломнинг асосий ақийдасидир. Эътиқод қилиниши лозим бўлган бошқа нарсалар ҳам Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти асосида бўлади.
Аввалги оятда Аллоҳ таолонинг ваҳдоният сифати зикр қилинганидан кейин, энди У Олий Зотнинг сомадият сифати зикр қилинади.


«Исмлар»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон