Жарроҳлик амалиёти

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Жарроҳлик амалиёти

Пост Савол » 06 март 2017, 22:55

Ассалому алайкум. Муслима аёл-қизларда бирон нуқсонни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиётини ўтказса бўладими? Масалан, оёқ қийшиқлигини (ortopedia.ru). Бу жуда муҳим масала, чунки айнан бизнинг ҳудудда бундай нуқсонни кўплаб учратишимиз мумкин. Ҳар бир аёл гўзал ва бахтли бўлишни исташи табиий. Бу истакни тўғри тушунишимиз керак, деб ўйлайман. Бу шариатда мумкинми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3389
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Жарроҳлик амалиёти

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 22:56

Ва алайкум ассалом. Бу саволингизга жавобни «Кифоя» китобидан келтирамиз. Хулосани ўзингиз чиқариб оласиз.

Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
Бу мавзу бўйича тақдим қилинган илмий ишлар муноқаша қилиниб, у ҳақда бўлиб ўтган тортишувларни эшитиб, Ислом Конференцияси Ташкилоти қошидаги халқаро Ислом фиқҳи академияси қуйидагича қарор қилади:
Биринчи: косметик жарроҳликнинг таърифи;
Косметик жарроҳлик – инсоннинг зоҳирий жисмидаги бўлаклардан бирини ўзгартириш орқали чирой киритиш ёки шикаст етгани сабабли вазифасини қайта изга тушириш учун хизмат қиладиган жарроҳликдир.
Иккинчи: косметик жарроҳлик мобайнидаги умумий шартлар ва нормаларга амал қилиш;
1. Жарроҳлик шаръий эътибор билан амалга оширилган бўлмоғи лозим. Масалан, вазифани қайта йўлга қўйиш, айбни ислоҳ қилиш ва хилқатни аслига қайтариш.
2. Жарроҳлик умид этилган манфаат ўрнига зарарни ошириб юбормаслиги керак. Бу ишни мутахассис ва ишончли кишилар амалга оширмоғи лозим.
3. Жарроҳлик амалиётини қилувчи табиб ёки ҳамшира ўша касбнинг аҳли ва мутахассиси бўлиши ҳамда бу масъулият академиянинг 142-қарорига мувофиқ келиши керак.
4. Жарроҳлик амалиёти беморнинг изни билан бўлиши даркор.
5. Табиб онгли ва воқе бўлиши мумкин бўлган хатарларни кўра-била оладиган бўлиши лозим.
6. Жарроҳликдан таъсири оз бўлган бошқа муолажа бўлмаслиги керак.
7. Шаръий манбаларга мухолиф бўлмаслиги ҳам зарур.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилишларича, у зот: «Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини, соч улайдиганни ва улатадиганни, ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган», деб айтдилар (Имом Бухорий ривоят қилган). Саҳиҳ Бухорийдан топа олмадим.
عَنْ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: لُعِنَتِ الْوَاصِلَةُ، وَالْمُسْتَوْصِلَةُ، وَالنَّامِصَةُ، وَالْمُتَنَمِّصَةُ، وَالْوَاشِمَةُ، وَالْمُسْتَوْشِمَةُ، مِنْ غَيْرِ دَاءٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Соч уловчи ва соч улатувчи аёл, қош терувчи ва қош тердирувчи аёл, дардсиз вашм қилувчи ва вашим қилдирувчи аёл лаънатланган» (Абу Довуд ривояти).
«Дардсиз вашм қилувчи ва вашим қилдирувчи аёл» яъни бирор касаллигини даволасаю, буни оқибатида вашм пайдо бўлиб қолса, атайлаб вашм чиздирмаса зиёни йўқ.
Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатувчи эркакни ҳамда ўзини эркакка ўхшатувчи аёлни бундай қилишдан қайтарганлар.
8. Даволаниш қоидаларига амал қилмоғи керак. Номаҳрам билан холи қолмаслик, авратларни очмаслик ва шунга ўхшаш нарсалардан четланиш муҳимдир. Зарурат учун ёки мажбур бўлиб қолганда, зарари йўқ.
Учинчи: шаръий аҳкомлар:
1. Косметик жарроҳлик зарурат ва ҳожат юзасидан шаръан жоиздир.
а) Жисмдаги аъзо шаклини Аллоҳ халқ қилган ҳолатига қайтариш.
Аллоҳ таоло Қуръонда бу ҳақда:

«Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик», деб айтган (Тийн сураси, 4-оят).
б) Жисм аъзосига тааллуқли маълум вазифани қайтариш.
в) Халқий айбларни ислоҳ қилиш, масалан, ёрилган лаб, қийшиқ бурун, хол, бармоқ ва тишларнинг ортиқчаси ёки бармоқ ёпишиб қолиб, унинг шу тарзда туриши моддий ёки маънавий зарар келтирса.
г) Бахтсиз ҳодисалар сабабли, масалан, ёнғин, касаллик ва шунга ўхшаш нарсалар. Мисол учун, касал терини олиб ташлаб, соғ терини ямаш амалиёти, кўкрак бези касалликка олиб боришидан хавфга тушилса, баъзи қисмини ёки барчасини олиб ташлаш, соч тўкилиб кетганда соч экиш. Бу хусусан, аёлларда учрайди.
д) Бадбашараликни йўқотиш, айнан бу нафсий азиятга сабаб бўлса.
2. Косметик жарроҳлик амалиёти тиббий муолажа бўлмай, балки инсоннинг текис асл хилқатини ўз ҳавойи нафсига эргашиб ёки бошқаларга тақлид қилиб, рағбатларини рўёбга чиқариш мақсадида бўлса, жоиз эмас. Юзнинг муайян кўринишда кўриниши учун ёки фириб қасди ва адолатни бузиш маъносида бўлиши, бурун шаклини ўзгартириш, лабни катта ёки кичик қилиш, кўз шаклини ўзгартириш ҳамда лунжни кенгайтириш кабилар.
3. Вазнни илмий воситалар билан камайтириш, агар вазн касалликни келтириб чиқарса. Жарроҳликдан бошқа йўл қолмаса, зарардан омонда бўлиш шарти билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш жоиз.
4. Ажинни жарроҳлик йўли орқали ёки укол билан кетказиш, модомики касаллик ҳолати бўлмаса, зарардан сақланиш учун жоиз эмас.
5. Қизлик пардаси бахтсиз ҳодиса ёки зўравонлик оқибатида, ё мажбурлаш билан йиртилиб кетган бўлса, уни тикиш жоиз. Аммо фоҳишалик сабабли ўша қилган гуноҳини ёпиш учун бўлса, шаръан жоиз эмас. Бу амалиётда аёл шифокорлар бошчилик қилмоғи лозим.
6. Мутахассис табиб тиббий амалларда шаръий қоидаларга амал этмоғи ва жарроҳлик қилдираётганларга насиҳат қилмоғи лозим. Чунки «Дин насиҳатдир», деб айтилган.
Қуйидаги нарсалар тавсия қилинади:
1. Шифохона ва хусусий клиника шифокорлари, Аллоҳга тақво қилишни лозим тутинг. Амалиёт давомида ҳаром нарсаларга йўл қўйманг.
2. Табиблар ва жарроҳлар хос тиббий машғулот ҳамда косметик жарроҳликка тааллуқли нарсаларда фиқҳни билишлари, у ишларда шаръий ҳукмни аниқламасдан туриб, фақат моддий манфаатни ўйламасликлари лозим. Ҳамда ҳаққа мухолиф бўлган савдога тарғиб қилувчи нарсага ҳам бормаслиги даркор. Валлоҳу аълам.


«Тиб»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон