Ҳомила ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ҳомила ҳақида

Пост Савол » 09 март 2017, 14:34

Ассалому алайкум Одина опа! Сизга бир масала бўйича мурожаат қилаяпман. Мен 6-7 ҳафталик ҳомилам борлигини билдим. 3-фарзандим 1 ёш, ҳали кўкрак сутида. Менда аввалдан миокард асоратлари борлигини шифокорлар айтишарди. 3-фарзандимга ҳомиладорлигимда юрагимда безовталик пайқагандим(олдинги фарзандларимда буни сезмаганман). Бу ҳомиламни билганимдан сўнг кардиологга бордим. Шифокор менга қувватлантирувчи дорилар ёрдамида ва шифокор назоратида туришим мумкинлигини айтди. Таваккал қилсам бўладими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ сизни доим қўлласин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳомила ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 14:35

Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатларни бошдан кечирган одам эҳтиётини қилиб юриши керак. Энди бўлар иш бўлиб ҳомила муддати 40 кунга етган ва боланинг юраги уришни бошлаган бўлса, сизнинг туғушдан бошқа чорангиз йўқ. Доимо дуода бўлиш керак. Аллоҳ саломат қилсин ва Ўзи осон қилсин!


«Тиб»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон