Наҳот Аллоҳ йўл бермаяпти?

alhamdulillah
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 05 май 2019, 23:54

Наҳот Аллоҳ йўл бермаяпти?

Пост alhamdulillah » 14 май 2019, 22:54

Ассалому алайкум! 2 йилдан бери Лайлатул қадр кечасида қойим бўламан, деб аҳд қиламан, лекин узрли ҳолат бўлиб қоляпти. 2 йилдан бери Бароат кечада ҳам шунақа ҳолат кузатиляпти. Бир Бароат кечада намоз ўқийман, деб турганимда баданимга оғриқ кириб, иссиғим чиқди. Наҳотки шунчалик Аллоҳ таоло савобли ишга йўл қўймаяпти ёки гуноҳим кўпмикан?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Наҳот Аллоҳ йўл бермаяпти?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 23 май 2019, 12:55

Ва алайкум ассалом! Сиз ниятингизда давом этаверинг. У кунги ният ва ибодатларингиз соғ ҳолингизда ҳам, бемор ҳолатингизда ҳам мақбул бўлаверади. Муҳими – ният ва ихлос. Қадр кечаси ҳамма мусулмонлар учундир, қай ҳолатда бўлишмасин. Шу кечада Аллоҳ билан қалбан боғланиш аҳамиятга эга. Валлоҳу аълам.


«Турли масалалар»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон