Саҳифа 1 дан 1

Қазо намози қачон ўқилади?

Добавлено: 17 май 2019, 22:05
Muhammadsamiy
Ассалому алайкум! Аёл киши фарзанд кўрганда онадан туғилгандек бўлар экан. Агар 20 йил намоз ўқимаган бўлса, охирги фарзанд кўрган йилдан қазоси ҳисобланиб ўқийдими?

Жавоб: Қазо намози қачон ўқилади?

Добавлено: 23 май 2019, 12:52
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом! Аёл киши фарзандни дунёга келтирганида гуноҳлари кечирилиши мумкин. Аммо зиммасидаги фарз амаллари соқит бўлмайди. Намоз, рўза, закот ва ҳаж амалларини бажаргандагина бўйнидан соқит бўлади, йўқса, қарздор бўлиб тураверади. Сиз айтган ҳолатда бошқа гуноҳлари мағфират бўлиши мумкин. Бу дегани қарзларидан ҳам қутилди, дегани эмас. Валлоҳу аълам.