Саҳифа 1 дан 1

Қайнонамни ширк дуолардан қандай қайтарай?

Добавлено: 07 Июн 2019, 17:21
Qalbimda_imon
Ассалому алайкум! Мени кўп ташвишга соладиган мавзу – қайнонамнинг дуолари. Яхши дуолар қиладилар, аммо орасида “Занги бувам, Анбар онам, пирлар мададкор бўлсин”, деб қўядилар. Бундай дуолар қилиш мумкинмаслигини айтолмайман. “Ҳизр бувам йўлдошинг бўлсин” ва шунга ўхшаш дуолари бор, хуллас. Бундай дуолар қилинаётганда мен ҳам қўл очиб тураман. Қандай тушунтиришим мумкин? Баъзида болаларим қайсарлик қилса, мазаси бўлмаса, “Қўшни аёлларга дам солдириб чиқинг, кўзмунчоқ тақиб қўйинг”, дейдилар. Шунақа пайтларда нима қилсам бўлади? Қайнонамга қанақа қилиб тушунтиришим мумкин? Бошқа оила аъзоларимиз ҳам шу нарсаларга ишонишади...

Жавоб: Қайнонамни ширк дуолардан қандай қайтарай?

Добавлено: 23 Июн 2019, 01:07
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ваалайкум ассалом. Турмуш ўртоғингизга тушунтиринг, ўзи айтсин. Тушунишмаса ёки қабул қилишмаса, шу ҳақда ёзилган маълумотларни ё қилинган суҳбатларни ҳавола этинг. Валлоҳу аълам.