Бир нечта курсдошлар билан ижарада яшашим жоизми?

Bint Abdulaziz
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 24 Июн 2019, 17:23

Бир нечта курсдошлар билан ижарада яшашим жоизми?

Пост Bint Abdulaziz » 26 Июн 2019, 15:03

Ассалому алайкум! Хўжайиним Россия мамлакатида ризқимиз сабабини қилиб юради. Алҳамдулиллаҳ, суннатга маҳкам, илмга харис, билганига амал қилади. 3 фарзандимиз бор, Аллоҳга шукр. Шу фарзандларимиз учун пойтахтдан ҳам дин, ҳам дунё дарслари берилувчи мактаб излаб топдик. Ўзимиз Ўш вилоятиданмиз. Хўжайиним бизни таъминлаб туради. Ўзи Москва Ислом университетига ўқишга кирди, мени ҳам ўқитмоқчи. Қирғизистон Ислом университетига ҳужжат топширдим. Шунинг учун 3 фарзандим билан Бишкек шаҳрида тоғамнинг уйидаман (тоғамлар у ерда яшашмайди, ўғли, яъни жияним яқинроқда оиласи билан туради). Хуллас, бир нечта курсдошларим ва ёши катта солиҳа бир аёл билан биргаликда ижарага туриб яшашимиз жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3282
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бир нечта курсдошлар билан ижарада яшашим жоизми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 Июл 2019, 05:26

Ва алайкум ассалом. Тоғангизнинг уйида бўлса, жоиз. Тоғангиз ўзлари хабардор бўлиб турсинлар. Ўғли аёли билан бирга хабар олса, жоиз. Валлоҳу аълам.


«Турли масалалар»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон