Ассалому алайкум! Ўтган рамазон ҳайитда бир қариндошимиз фарзандимга ҳайитлик пул берган экан. Хўжайинимнинг билишича бу пул ҳалолмас экан. Пулни ишлатмай биронта садақа сўраб келган одамга беришимизни айтдилар. Ҳалол бўлмаган пул садақа олувчига ҳалол бўладими? Чунки ўзимиз ишлатадиган пуллардан садақа қилар эдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ҳалол бўлмаган пул
-
- Постлар: 3389
- Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32
Жавоб: Ҳалол бўлмаган пул
Ва алайкум ассалом. Нимага асосланиб ҳалол бўлмайди, деганларини билмадим. У киши чин дилдан берган бўлса, бу ҳадя пули бўлади, ҳадя эса ҳалолдир. Валлоҳу аълам.
Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар
Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон