Саҳифа 1 дан 1

Қўзиқоринни истеъмол қилиш динимизда ҳалол қилинганми?

Добавлено: 05 сен 2019, 13:35
Зокира
Ассалому алайкум! Қўзиқоринни истеъмол қилиш динимизда ҳалол қилинганми?

Жавоб: Қўзиқоринни истеъмол қилиш динимизда ҳалол қилинганми?

Добавлено: 24 сен 2019, 15:34
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ваалайкум ассалом! Қўзиқорин ҳалол. Танлашда эҳтиёткор бўлиш керак дейишади.
عَنْ سَعِيدِ بْنِ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْكَمْأَةُ مِنَ الْمَنِّ، وَمَاؤُهَا شِفَاءٌ لِلْعَيْنِ
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир* ва унинг суви кўзга шифодир», дедилар». Изоҳ: «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» маъноларини англатади. Бу сўз бобда келтирилган оятда Бану Исроилга туширилган егуликни билдириб келган. Шу эътибордан, «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир» деган жумлани «Бану Исроилга туширилган мазкур егуликлардан бири ер ости қўзиқорини эди» деб тушуниш мумкин. Шунингдек, бу жумлани «Ер ости қўзиқорини Аллоҳниннг беминнат неъматларидан бири», деб ҳам тушуниш мумкин. Уни бундай хослашнинг сабаби шундаки, у инсонларга худди Бану Исроилга осмондан туширилган манн каби ҳеч қандай меҳнат-машаққатсиз ато этилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!