Жиянимнинг ахлоқи ташвишга солмоқда

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Жиянимнинг ахлоқи ташвишга солмоқда

Пост Савол » 23 сен 2019, 11:51

Ассалому алайкум. Балоғат ёшидаги жиянларимнинг ахлоқи мени ташвишга солмоқда. Қизлар билан севги изҳорлари ниҳоятда кўпайиб кетган. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилсам бўлади?

Мутахассис
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 03 окт 2019, 10:27

Жавоб: Жиянимнинг ахлоқи ташвишга солмоқда

Пост Мутахассис » 03 окт 2019, 10:46

Ваалайкум ассалом. Аввало, ота-она хулқи ва одоби билан фарзандларига ўрнак бўлиши лозим. Бежизга халқимиз: “Қуш уясида кўрганини қилади” демаган. Ота-онанинг фарзандига берган ҳалол луқмаси, ҳаққига қилган чиройли дуолари унинг имонли, комил инсон бўлишига сабаб бўлади.
Имом Ғаззолий «Иҳёу улумуддин» китобида: «Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда бахтли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб ва таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка йўлиқади, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши гуноҳкор бўлади», дейди.
Биз фарзандларимизга нимани бера олмасак, улар ташқаридан шу нарсаларни қидиради. Уларни эшитмасак, яхши муомала қилмасак, мақтамасак, кўча-кўйдан ўзини эшитадиган, яхши муомала қиладиган, мақтайдиган одам топишга интилишади. Шу боис фарзандларимизни тез-тез мақтаб, алқаб, уларни бағримизга босиб туришимиз керак.
Айрим ёшларимизда кузатилаётган турли салбий ҳолатларни олдини олишда, аввало, уларнинг бўш вақтларини илм олиш, ҳунар ўрганиш каби машғулотлар билан банд қилиш зарур. Масалан, қиз болалар тикувчилик, зардўзлик каби тўгаракларга қатнашса, ҳам ҳунар ўрганади, ҳам тажрибаси ошади. Тўгарак устозини устоз деб билиб, унинг гапларини ҳам самимий қабул қилади. Шу орқали она баъзан фарзандига айтолмаётган, тушунтира олмаётган гапини устози орқали айттириши ҳам мумкин. Бу вазиятда устоз танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади.


«Балоғат бекати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон