Ассалому алайкум! Мени ҳеч ким тушунмайди, айниқса, уйимдагилар. Мени тушунишлари учун нима қилай?
Мени ҳеч ким тушунмайди...
-
- Постлар: 8
- Рўйҳатдан ўтган: 03 окт 2019, 10:27
Жавоб: Мени ҳеч ким тушунмайди...
Ваалайкум ассалом. Авваламбор, ўзингизни тушунишга ҳаракат қилиб кўринг. Агар бизнинг мақсадимиз аниқ бўлмаса ёки гапираётган гапимизга, қилаётган ишимизга ич-ичимиздан ишонмасак, шубҳа, гумон билан ёки қўрқиб (яъни тушунмасликларидан қўрқиб) гапирсак, албатта, атрофдагилар ўз феълларида буни акс эттириб беришади.
Энди бирор инсон билан суҳбатга киришишдан аввал ўз кайфиятингизга эътибор беринг. Агар ичингизда ҳозир урушадилар, тушунмайдилар каби фикр ўтаётган бўлса, дарров тўхтатинг ва ичингизда ўзингизга «Мен сени тушунаман ва қўллаб қувватлайман», деб такрорланг. Суҳбатга киришаётган инсонингизга ҳам ҳаёлан «Мен сизга ишонаман ва қўллаб-қувватлайман», деб такрорланг ва табассум қилинг. Зеро "Ва билингки Аллоҳ ичингиздагини албатта билади. Бас,Ундан огоҳ бўлинг" (Бақара сураси, 235-оят) дея марҳамат қилган Аллоҳ таоло ичимиздагини билади ва шунга яраша Аллоҳ хоҳласа мукофот ёки жазо беради. Шунинг учун атрофдагилар ҳақида яхши гумонда бўлинг. Шунда Аллоҳ ниятингизга ярашасини беради, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар
Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон