Саҳифа 1 дан 1

Виртуал ҳаётга боғланиб қолаётган ўсмирларга маслаҳатингиз...

Добавлено: 28 сен 2019, 23:53
Савол
Ассалому алайкум! Бугунги кунда виртуал ҳаётга боғланиб қолган ўсмирларга нималарни тавсия қиласиз?

Жавоб: Виртуал ҳаётга боғланиб қолаётган ўсмирларга маслаҳатингиз...

Добавлено: 04 ноя 2019, 05:54
Мутахассис
Ва алайкум ассалом! Aввалам бор ҳозирги кундаги долзарб мавзулардан бири виртуал оламга боғланишнинг сабабларини айтиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро муаммонинг келиб чиқишини кўриб чиқмасдан ечимини топишнинг иложи йўқ.
Виртуал оламга боғланиш бу реал ҳаётда ўсиш учун мақсаднинг йўқлигидир.
Агарда инсоннинг яхши кўрган иши, яхши кўрган машғулоти қолаверса яхши кўриб ,қўллаб қувватловчи яқинлари бўлса унда виртуал оламнинг кераги ҳам, унга вақти ҳам бўлмайди. Демак реал ҳаётимизни хилма-хилликка, олдимизга мақсад қўйиб, ана шу мақсад томонга ҳаракат қилганимизда ўз-ўзидан интернет қарамлик йўқола бошлайди. Ҳар лаҳзадан шукур қилиб яшаган инсонда серотонин бахт гармонлари юқори бўлиб ҳаёти қизиқарли ва актив бўлар экан. Бундан келиб чиқиб бир неча амалий машғулотларни тавсия қиламиз:
1. Кечқурун телефонни ўчириб ухлаш.
2. Эрта тонгда уйғониши билан ижтимоий тармоқларга кўз югуртириб чиқмаслик.
3. Интернет учун 1 кунда 3 маҳал 30 минутдан вақт ажратиш.
4. Мақсадлар дафтарини тутиб унга барча ният, мақсадларини ёзиб бориш.
5. Кўпроқ ривожланган, актив, позитив ҳаёт кечирадиган инсонлар билан мулоқотда бўлиш.
6. Доимо актив ҳаёт кечиришга ҳаракат қилиш. Булар: Фарз ва суннат амалларини бажариш, спорт билан шуғулланиш, кўпроқ китоб ўқиб унга амал қилишлардир.
Албатта юқоридагиларга амал қилиш осон бўлмайди. Аммо жидду жаҳд қилинг. Сизга нафсингизни енгиб, ғолиб бўлишингизни тилаймиз.