Менга маслаҳат беринг

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Менга маслаҳат беринг

Пост Савол » 03 окт 2019, 10:55

Ассалому алайкум! Мен жуда жиззаки бўлиб қолганман. Тез асабим бузилиб, дарров бақириб ташлайман. Шу феълим туфайли кўпчиликни, айниқса онамни кўп хафа қилиб қўяман. Гап қайтараман. Жаҳл қиламан. Ўзимда бу салбий ҳолатни қандай йўқотсам бўлади?

Мутахассис
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 03 окт 2019, 10:27

Жавоб: Менга маслаҳат беринг

Пост Мутахассис » 14 окт 2019, 12:19

Ва алайкум ассалам! Сизни саволингиз мени қувонтирди. Сабаби ўзингизни ҳис туйғуларингизни тан олиб ёзаяпсиз. Ўз устингизда ишлашни хоҳлашингизни ўзи катта натижа.
Эрта тонгда уйғонишингиз билан ўзингизга кун танланг. Масалан: «Мен омадга,меҳрга тўла савобли, баракали кун танлайман», деб 3 маротаба қайтаринг. Бу онг остингизга ижобий (позитив) сўзлаш бўлади.
Айнан қайси гап ёки вазият сизни кўпроқ ғазаблантиришига аҳамият беринг. Масалан, сизга танқид ёқмаслиги мумкин. Танқид сабабли ғазаблансангиз ўзингиз ҳам ҳеч кимни ташқи кўриниши ёки қилган ишини танқид қилмасликка ҳаракат қилинг. Ана шунда иншааллоҳ атрофдагилар ҳам тўхташади.
Кўпроқ инсонларни тушунишга ҳаракат қилинг бу сизга ички хотиржамликда ёрдам беради.
Тез-тез онангизни қаттиқ қучоқлаб яхши кўришингизни айтинг. Улар Аллоҳ ҳохласа бундан мамнун бўлиб сизни тушунишга ҳаракат қилишади.


«Балоғат бекати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон