Онам менга ишонмайдилар

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Онам менга ишонмайдилар

Пост Савол » 03 окт 2019, 10:56

Ассалому алайкум! Онам менга ишонмайдилар. Уларга рост гапирсам ҳам «ёлғон гапиряпсан», дейдилар. Менга ишонмасликлари мени қаттиқ ранжитади. Менга ишонишлари учун нима қилишим керак?

Мутахассис
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 03 окт 2019, 10:27

Жавоб: Онам менга ишонмайдилар

Пост Мутахассис » 15 окт 2019, 23:36

Ваалайкум ассалом. Албатта, инсонлар орасидаги ишонч жуда муҳим.
Ота-онамиз бизга масъул бўлганликлари сабабли бизни асраб-авайлаш мақсадида тергаб, насиҳат қилишади. Баъзида терговни ҳаддан ошириб юборилганда, бола: «менга ишонмайдилар», деб ўйлаб қолади. Ота-оналар фарзандлари тўғри йўлдан юришларини хоҳлайдилар, адашиб қолишларидан қўрқадилар. Азиз синглим, мен сизга ишонаман, сиз ақлли ва муросали қизсиз. Аммо ота-онангиздан ҳафа бўлманг. Аслида, уларнинг борлиги бахтимиз эмасми? “Болалар уйлари”да қанчадан-қанча болалар ота-оналари бир маротаба бўлса ҳам келиши ва у билан қизиқишларига зор.
Сиз шунчаки ота-онангиз билан гаплашиб олинг. Кўпроқ турли масалаларда фикрларини сўранг. Уларнинг ишончи сизга нақадар муҳимлиги ва ҳар гал ишонишмаганида қаттиқ ҳафа бўлишингиз ҳақида ҳотиржам айтинг. Ҳафа бўлишингиз, жаҳл қилишингиздан фойда йўқ.Чунки улар ичингиздан қандай ҳис туйғулар ўтаётганини билишмайди. Агар ҳисларимни айтолмайман десангиз, хат ёзишингиз мумкин. Хатингиз сўнгида, албатта, уларни қанчалар яхши кўришингизни, икки дунёда юзларини ёруғ қилишга ҳаракат қилишингизни ёзсангиз, Аллоҳ хоҳласа, яна ҳам хурсанд бўлиб, сизга кўпроқ ишона бошлайдилар.
Шу ўринда, ушбу мактубни ўқиб турган ота-оналарга ёшлардан келаётган мактубга эътибор бериб, ўзларига назар солиб, ишончсизлик нигоҳи ёки сўзлари нақадар фарзандга оғир ботиши ҳақида фикр юритишингизни ва фарзандингизга тез-тез: "Мен сенга ишонаман, сен мен учун дунёдаги энг ақлли фарзандсан" каби гапларни айтиб туришингизни сўраймиз.


«Балоғат бекати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон