Бола тарбияси

Mavlonova Shaxlo
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 16 авг 2019, 13:22

Бола тарбияси

Пост Mavlonova Shaxlo » 23 ноя 2019, 20:26

Ассалому алайкум. Мени 4 ёшли ўғлим бор, уни ёлғиз катта қиляпман. Ўғлимга кўп нарсаларни ўргатмоқчи бўламан, қанча ҳаракат қилсамда у мени айтганимни қилмайди. Эркаликми ё ёшликми деб ўйласам, у тенгилар кўп нарсаларни билишади. Хуллас, ўғлим қайсар, айтганимни қилдиролмаяпман. Менга маслаҳат беринг, нима қилсам у менга қулоқ солади? Олдиндан катта раҳмат.

Педагог
Постлар: 36
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Бола тарбияси

Пост Педагог » 02 дек 2019, 11:34

Ва алайкум ассалом! Аввало фарзангингиз боғчага бормаса, қўшни ўртоқлари билан бирга ўйнашига шароит яратинг. Бола жамоатда болалар билан бирга бўлса кайфияти кўтарилади. Кўп ширинлик берманг, қайсарлиги ортади. Эрта уйқуга ётқизинг. "Ихлос", "Фалақ", "Нас сураларни ўқиш жараёнида боши, елкаларини силанг. Шундай қилсангиз болада меҳр уйғонади. Болага мажбурлаб дарс қилдириш мумкин эмас. Фақат ўйин тарзида ўргатиш мумкин. Масалан: Аллоҳнинг исмларини, овқатдан олдинги ва кейинги кичик дуоларни секин-аста ўргатишни бошланг. Ёдлаганда мақтаб ҳадия ҳам бериб туринг. Сал нарсага уриб, жазоламанг. Болага 7 ёшгача қаттиқ гапириб, уриш характерини ёмон томонга ўзгартириб юбориши аниқдир. Шунингдек фарзандингизни гижжа ва бўқоқ касалликларига текширтиринг. Балки қайсарлиги шундандир. Илоҳим, солиҳ-солиҳа фарзандларнинг онаси бўлиш насиб этсин!


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон