Саҳифа 1 дан 1

Қиз болани ўқиши

Добавлено: 27 май 2017, 12:03
Савол
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда рус синфига қизларини бeрган оналардан «қизим ўзгариб қоляпти» дeган мазмунда шикоятлар эшитяпман. Оиласида тарбия кучли бўлса ҳам, рус синфларни қиз болага таъсири борми?

Жавоб: Қиз болани ўқиши

Добавлено: 27 май 2017, 12:04
Педагог
Ва алайкум ассалом! Қизингиз бошланғич синфни битиргандан сўнг ўзбек гуруҳига олишни тавсия қиламан. Албатта болалар оиладаги муҳитдан ташқари ўртоқлари орасида ҳам характери шаклланади. Қизингизнинг қандай дугоналари билан мулоқотда эканлигини кузатиб боринг. Ўзбекона урф-одатлар, исломий одоблар ҳақидаги китобларни ўқитинг, филмлар кўриб у билан ўртоқлашинг. Қилаётган ишларини яхши томонини топиб мақтаб ҳам қўйинг. Валлоҳу аълам!