Саҳифа 1 дан 1

Болалар тарбияси

Добавлено: 27 май 2017, 12:05
Савол
Ассалому алайкум!

Биз оиламиз билан икки йилдан бери Америкада яшаймиз. Куни кеча ўғлимнинг мактабидан хат келди. Хатнинг мазмуни тахминан қуйидагича: «Фалон куни фалон соатда болаларга жинсий тарбияни тушунтиривчи видеоролик қўйиб берилади ва шу ҳақида дарс ўтилади. Шунга рухсат берасизми?». Биз турмуш ўртоғим билан албатта рухсат берганимиз йўқ. Лекин шу дарсда қатнашадиган синфдошларидан эшитиб нотўғри тушунчага эга бўлиб қолмасмикин деган ҳадикиш ҳам бор. Шу сабабдан педагог ва психолог маслаҳатларини билмоқчи эдим.

Одинахон Устоз, шариатимиз кўрсатмалари бўйича бу масалага қандай қаралади?

Жавобингиз учун рахмат!

Жавоб: Болалар тарбияси

Добавлено: 27 май 2017, 12:05
Педагог
Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга видеоролик кўрсатмаслигингиз тўғри. Чунки бундай нарсаларни ҳеч қайси замонда ота- боболаримиз кўришмаган. Бундай видео, турли ҳаёсиз расмларни тамоша қилиш гуноҳ ҳисобланади. Сиз болада нотўғри хулоса бўлиб қолмаслиги учун ҳадислардан намуналар келтиринг. Таниқли кишиларнинг ҳаётини мисоллар билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Буни гуноҳлигини тўғри тушунтира олсангиз фарзандингиз ундай нарсаларга қизиқмайди. Акс ҳолда интернетдан, ёки ўртоқларининг телефони орқали ўзи топа олиши мумкин. Энди фарзандингизни кўпроқ назорат қилиб турасиз. Доим таҳоратда юришини тушунтиринг. «Ихлос», «Фалақ», «Нос» сураларини ёдлатинг. Шунда шайтондан узоқроқ бўлади. Лекин фарзандингизга Ўзбекистондагидек тарбия беролмаслигингиз аниқ. Чунки атроф-муҳитнинг таъсири жуда катта… Валлоҳу аълам!