Саҳифа 1 дан 1

Бола тарбияси

Добавлено: 27 май 2017, 12:06
Савол
Ассалому алайкум! Ўғлим тўрт ёшда, боғчага боради. Унда ўзига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаши учун нима қилишим керак?

Жавоб: Бола тарбияси

Добавлено: 27 май 2017, 12:07
Педагог
Ва алайкум ассалом! Фарзандингизни мустақил фикрлаши учун турли мазаикалар, кубик, леголар олиб беринг. Ундан турли уйлар, миноралар ва бошқа шакллар ясашига, ўзи ўйлаб топишга йўлланмалар беринг. Масалан: «Ҳозир эрта баҳор. Дарахтлар гуллаяпти, сўнг нима бўлади, ундан кейин-чи?» — каби саволлар беринг. Жавоб тополмаса тушунча беринг. Вақт ўтиши билан дарахтлар барг чиқариши, мева тугуши, пишишини бола ўз кўзи билан кузатади. Осмондаги булутлар қандай шаклга кираётганини кузатишга ўргатинг. Сизга бир мисол келтираман: «Анорни нимага ўхшатасан?» — деган саволга бола қуйидагича жавоб берган: «Феъли кенглигидан барча халқларини бағрига ололгани учун Аллоҳ томонидан «Мевалар тожи» билан тақдирланган». Мана сизга намуна… Валлоҳу аълам!