Пeдагогик маҳорат

Савол
Постлар: 2802
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Пeдагогик маҳорат

Пост Савол » 27 май 2017, 12:08

Ассалому алайкум! Бўлажак пeдагог сифатида коллeжда амалиёт ўташ учун дарс жараёнларида кузатувчи сифатида қатнашяпман. Ўқувчиларнинг хулқи, устозга муомаласини кўриб (очиқчасига устозни мeнсимаслик, ҳаттоки масхаралаш ҳолатлари кузатилади) билимимни қўя турайлик, танлаган касбимдан ҳам ҳафсалам пир бўляпти. Сиздан сўрамоқчи бўлганим дарсда ўқувчиларни тўғри назорат қилиш, улар орасида хурмат топиш учун нима қилиш кeрак? Ёшларнинг ўзини тутишини кўриб: «Жамиятимиз, давлатимиз кимларнинг қўлида қоляпти ўзи?..» дeя хавотирга тушасан, киши…

Педагог
Постлар: 25
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Пeдагогик маҳорат

Пост Педагог » 27 май 2017, 12:09

Ва алайкум ассалом! Сиз танлаган касб жуда улуғ касб. Амалиётдаги даврингизда бошқа ўқитувчиларнинг ҳам дарсини кузатинг. Ўзингиз ҳам ўқувчи бўлганингизда янги келган ўқитувчиларни синаганингизни эсланг. Ўқувчиларнинг эътиборини, муҳаббатини қозониш учун аввало болаларни севиш керак. Уларнинг кўнглига йўл топишни малакали устозлардан ўрганинг. Ҳар қандай ёмон деб ўйлаган болангизда ҳам жуда яхши хислатлар бўлади. Шуни сиз кўра олишингиз керак. Ҳозирги ўқувчилар сизни дарров «устоз» деб тан олишмайди. Бунинг учун кучли билим ва боланинг ёшига мос психологияни эгаллашингиз керак. Ўқувчи қалбига йўл топа олсангиз сиз ҳам улар ҳам бир-бирингизни севиб қоласиз. Фанингизга боғлиқ қизиқарли материалларни дарс жараёнида 5 дақиқа вақт ажратиб уларнинг эътиборини қозонишингиз мумкин. Ота-онасининг яхши томонларини билиб олиб уни фарзандига ўрнак қилинг. Ўқувчи билимини адолат ила баҳоланг. Улар адолатсизликни кечирмайдилар. Баъзида талабчан устоз, баъзида ўртоқ ҳам бўла олишингиз керак. Ҳамма касбнинг ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Сиз шарафли касб танлагансиз. Омад ва бахт ҳамроҳ бўлсин… Валлоҳу аълам!


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 1 меҳмон