Мактаб ёши

zarrina2011
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 03 Июн 2017, 06:07

Мактаб ёши

Пост zarrina2011 » 06 Июн 2017, 23:40

Ассалому алайкум! Менинг 6 ёшли ўғилчам бор, ёшига қараганда бўйи анча паст, кўрган одам 3 ёш деб ўйлайди. Лекин жуда қобилиятли, кириллча ҳарфларни ёдлаб олди, ўқишни ҳам 1-2 синф болалардек билади, лотин ҳарфларини ҳам деярли ҳаммасини билади, ҳисобни ўргатяпмиз. Қуръондан баъзи сураларни ёдлаган, бир нечта дуоларни ҳам. Шу билан бирга инжиқроқ, бир жойда ўтирмайди, дарс ўргатиш учун анча ялинтиради, боғчага ҳам бормайди... Маслаҳат берсангиз, шу ўғлимни қобилиятини тўғри ривожлантириш учун, қайси таълим муассасага берсам бўлади, ёки уйда ўзим шуғуллансам яна нималарни ўргатишим мумкин? Маслаҳатингиз учун олдиндан раҳмат!

Педагог
Постлар: 22
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:37

Жавоб: Мактаб ёши

Пост Педагог » 15 Июн 2017, 10:44

Ва алайкум ассалом!1.Ўғлингизни эндиокринологга кўрсатинг. Ёшига нисбатан бўйи ҳам ўсиши керак.
2. Фарзандингизни боғчага бўлмаса мактабга тайёрлов гуруҳларига олиб боринг. Чунки бола жамоат ичида ҳам анча нарса ўрганади. Бўш пайтларида кўчадаги қўшни болалар билан ўйнасин. Бу ўйинлар ҳам болани тарбиялайди.
3. Ўғлингизни сузиш тўгарагига қатнаштиринг. Бўйи ҳам ўсади, соғлом ҳам бўлади. Кўпчилик орасида ўзини тутишни ўрганади.
4. Бирорта хислатини топиб мақтаб ҳам қўйинг, лекин эркалатиб юборманг.
5. Бола бўлгандан кейин инжиқлик ҳам қилади-да. Буни яхши гапириб секин-аста тарбиялаб борилади. Инжиқлик қилса асло урманг. Баттар қайсар бўлиб кетади. Болага 7 ёшгача қаттиқ гапирилмайди, урилмайди. Яхши гапириб йўлга солинади.


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон