Фарзанд тарибияси

zilola Akhmedova
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 Июн 2017, 23:12

Фарзанд тарибияси

Пост zilola Akhmedova » 21 окт 2017, 00:53

Ассалому алайкум! Фарзандим 4 ярим ёшда, сураларни ёдлатяпман. «Ихлос» сурасни ёдлаётганида уришга мажбур бўлган эдим. Ҳозир «Ан-нас» сурасни ёдлатяпман. Уриб ёдлатсам болани қийнаб қўймайманми? Кўзларимга мўлтиллаб қараб туради, раҳмим кeлади, лeкин ёдлатмасам қотиб қолишидан қўрқаман. Баҳона қиладиган одат чиқаряпти. «Ҳозир ҳожатга бориб кeлай», «Ўйинчоқларни тозалаб олай», «Овқат ейман» сингари баҳоналар қилади. Яхши гапирсам ўйинқароқлик қилиб эркаланишни бошлайди. Қаттиқ гапирсам «Ҳўп» дейди. Маслаҳат бeринг.

Педагог
Постлар: 25
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Фарзанд тарибияси

Пост Педагог » 31 окт 2017, 05:47

Ва алайкум ассалом! Фарзандингизга сураларни ўргатаётганингиз жуда яхши, лекин бола ҳали ёш. Унда ҳали билим олишга кўникма шаклланмаганлиги эътиборингиздан четда қолмасин.
Болани ҳеч қачон уриб-калтаклаб бирон нарса ўргатилмайди. Ўрганса ҳам тез эсидан чиқариб юборади. Шунинг учун фарзандингизга чиройли муомала қилиб, уни қизиқтириб, бу суралар Аллоҳнинг каломи эканлигини, унга ҳурмат билан қараш кераклигини тушунтириб бориш, Аллоҳни севиш ҳақида тушунчалар бериш керак. Ўрни билан фарзандингизни мақтаб қўйинг. Орзусидаги ўйинчоқ, ширинликлар ва ўйингоҳларга олиб боришни мукофот сифатида бериб, рағбатлантириб туринг.
Болани ёш хусусиятини ҳам эътиборга олинг, безиллатиб қўйманг. Ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг ва тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қилинг.

zilola Akhmedova
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 Июн 2017, 23:12

Жавоб: Фарзанд тарибияси

Пост zilola Akhmedova » 01 ноя 2017, 03:34

Раҳмат жавобингиз учун..! Аллоҳ рози бўсин!

Педагог
Постлар: 25
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Фарзанд тарибияси

Пост Педагог » 02 ноя 2017, 06:42

Омийн! Саломат бўлинг!


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон