Фарзандларим бир бири билан кўп урушади

Ҳадича
Постлар: 14
Рўйҳатдан ўтган: 14 ноя 2017, 18:21

Фарзандларим бир бири билан кўп урушади

Пост Ҳадича » 11 дек 2017, 18:36

Ассалому алайкум! Фарзандларим бешта, энг каттаси 13 ёш, кичиги1,5 ёш. Улар бир-бири билан кўп уришиб талашишади. Меҳрсиздек ҳудди, балки етарлича эътибор, тарбия беролмаяпманмикин? Маслаҳат беринг!

Педагог
Постлар: 22
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Фарзандларим бир бири билан кўп урушади

Пост Педагог » 21 дек 2017, 14:26

Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизнинг уришмаслиги учун қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратинг:
1) Оилада бўладиган келишмовчиликларни болалар олдида қилманглар.
2) Овқатланаётганингизда иложи борича ҳамма дастурхон атрофида ўтириб энг биринч ота-она, сўнг 1-фарзанд, кейин 2-фарзанд, 3- фарзанд ...тартиб билан кичкиналар қўл узатишини ўратиш керак.
3) Бир-бирига илинишни ўргатинг.
4) Тансиқроқ нарса бўлса "Ҳамма йиғилсин, кейин еймиз", - деб сабрни, илинишни ўргатинг.
5) Уй ишларида ҳам бир -бирига ёрдам беришни тушунтиринг.
6) Қариндошлар, маҳалладошлар орасидаги ибратли кишиларни мисол келтиринг.
6) Бўш вақтларини тўғри ташкил қилишни йўлга қўйинг.
7) Мактабдаги синф раҳбари ва руҳшунос билан маслаҳатлашинг.
8) Ўзингиз «Исломга бағшида умр» номли китобни ўқиб чиқсангиз шайх ҳазратларининг ота-оналари, фарзандларига берган тарбияларидан ўрнак оласиз. Ҳудо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон