Саҳифа 1 дан 1

Маслаҳат беринг

Добавлено: 12 ян 2019, 21:53
Bibisohiba
Ассалому алайкум устоз! Жияним 1 синфда ўқийди. Устози дарсдан кейин қўшимча яна 2 соат дарс тайёрлатади. Уйга 3 ларда ёки 3 яримларда келади. Узоқ муддат дарсда ўтириш 1 синф боласи учун оғирлик қилмасмикан? Бермайлик қўшимча дарсга десак, синфидаги ҳамма болалар қўшимча дарсга борар экан. Бундан ташқари ўқитувчисининг 20 та бола билан алоҳида шуғулланиб ўтиришга вақти ҳам бўлмаса керак. Мен қўшимча дарсларни 6-7 та бола билан шуғуллангани маъқул бўлса керак дейман. Педагог сифатида қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Маслаҳат беринг

Добавлено: 27 ян 2019, 06:38
Педагог
Ва алайкум ассалом! 1 синф ўқувчиси дарсдан сўнг овқатланиши, озгина дам ҳам олиши керак. Боланинг қай даражада ўзлаштираётганига қараб қўшимча дарсларга қатнаштириш керак. Агар уйда ўзингиз алоҳида шуғуллантира олсангиз , бола бироз ухлаб тургандан сўнг дарс тайёрлатинг. Ўқув дарсдан кейин яна уй вазифасини тайёрлаш 7 ёшли бола учун оғрлик қилади. Натижада апрел март ойларида қаттиқ чарчаб қолиши мумкин.

Жавоб: Маслаҳат беринг

Добавлено: 29 ян 2019, 13:32
Bibisohiba
Раҳмат устоз! Илмингиз бунданда зиёда бўлсин!

Жавоб: Маслаҳат беринг

Добавлено: 01 фе 2019, 16:05
Педагог
Саломат бўлинг!