Саҳифа 1 дан 1

Қизим мактаб ёшига етмади

Добавлено: 12 Июл 2019, 12:42
Muharramoy lbaydullayeva
Ассалому алайкум. Қизим октябрда 6 ёшга тўлади, иншааллоҳ. Яқинда Тошкентга кўчиб келдик. Қизимни мактабга бермоқчи эдим, лекин ёши тўғри келмади. 2 ёшдан боғчага борган. Энди эса боғчадан зерикиб кетдим, деяпти. Шу сабаб яна 1 йил қизимни бирорта диний таълим ўргатадиган жой бўлса, берсам бўладими? Чунки унинг хотираси яхши, кичик сураларни ёдлаб олган. Ўзим ўргатгани вақтим бўлмаяпти: ўғлим ва чақалоғим бор. Тошкентда шундай ўқув масканлари борми? Араб тилига ихтисослашган мактабда ўқишини жуда хоҳлардим. Қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Қизим мактаб ёшига етмади

Добавлено: 25 Июл 2019, 19:32
Педагог
Ва алайкум ассалом! 6 ёшли фарзандингиз учун араб тилига ихтисослашган ўқув маскани йўқ. Ўзингиз уйда, ўйин тарзида дарс қилиб шуғулланишингизни маслаҳат берамиз. Астойдил хоҳласангиз, фарзандингиз учун шуғулланишга вақт топасиз. Шундай оналар борки, араб тилини билишмайди. Сиз эса билар экансиз, шунга шукр қилиб, ҳаракат қилаверинг.