Педагог

Nigor0701
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 03 май 2019, 12:03

Педагог

Пост Nigor0701 » 24 Июл 2019, 11:03

Ассалому алайкум. Мен ўқитувчиман. Иш бошлаганимга бир йил бўлди. Дарс бериш жараёнида ўқувчиларга қаттиққўллик ва баджаҳллик қилолмайман, бунга характерим сабаб бўлса керак. Шу сабабми, дарсимда кўп шовқин бўлади, ўқувчилар мавзудан ташқари ишларга ва гап сўзларга берилишади. Педагог сифатида бундай дарсдан қониқмайман. Янги ўқув йили ҳам бошланяпти. Шу сабаб, сиздан маслаҳат сўрамоқчиман, ўқувчиларга қандай муомала қилсам мени ҳурмат қилиб, вазифаларни доимий бажариб келишади, дарсда актив қатнашишади?

Педагог
Постлар: 36
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:37

Жавоб: Педагог

Пост Педагог » 19 сен 2019, 07:09

Ва алайкум ассалом! Бизнинг фикримизча бунга сабаб характерингиз эмас, балки тажрибангиз камлигидир. Сиз:
1. Ўқувчиларнинг ёшига мос психологияни ўрганишингиз керак.
2. Сизни қийнаётган ўқувчининг характеридаги яхши томонларини кўра олишингиз керак.
3. Ҳеч қачон ўқувчининг шахсиятига тегадиган сўз ишлатманг.
4.Ўқувчига ота-онасининг яхши томонларини айтиб, улардан ибрат олиши, яхши фарзанд бўлса, ота-онаси фахрланишини тушунтира олишингиз керак.
5. Дарсни қизиқарли тарзда ўтишингиз учун жуда кўп изланишингиз керак. Тажрибали устозлар дарсларини кўп кузатинг. Сиз билмаган педагогик методларни ўрганишингиз мумкин.
6. Мавзуни тушунтиришда бир хилликдан воз кечинг. Ёшлар учун қизиқарли мавзуга боғлаб дарс ўтишни ташкил қилинг.
7. Мавзуга боғлиқ қизиқарли мантиқий саволлар бериб, жавоб берган ўқувчига 2 тадан «аъло» баҳо қўйишингизни айтинг. Аминманки, ўқувчиларингиз қизиқиб кетадилар. Масалан: Нима учун турналар бурчак шаклида учадилар, бошқа қушлар бундай учмайдилар?
Қарғалар, чумолилар, асаларилар тартибни бузсалар нима бўлади? Сиз ўқувчилардан бир неча хил чиройли жавоблар оласиз, иншааллоҳ!
8. Баҳолашни доимо адолат билан қўйинг, ҳеч қачон адолатсизлик қилманг.
Ўқитувчилик шарафли ва ҳалол касбдир. Болалар оламида мазза қилиб ишласангиз сиз учун ўқитувчилик энг севимли машғулотга айланади, иншааллоҳ. Сизга муваффақиятлар тилайман.


«Педагог маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон