Унутиш касаллиги

iffatnuri
Постлар: 14
Рўйҳатдан ўтган: 30 март 2018, 21:17

Унутиш касаллиги

Пост iffatnuri » 04 фе 2019, 17:33

Ассаламу алайкум. Инсонда бир нарсасини қўйган жойини унутиши, эслаш қобилиятини пасайиб кетиши руҳиятига боғлиқми? Албатта зеҳнни ўткирлайдиган Аллоҳнинг каломи шифодир. Баъзида инсон рухиятида тушкунлик, ҳорғинлик содир бўлади. Шу пайтда зеҳндаги ўткирлик, жисмдаги соғлиқ ҳақида Набавий тиб бўйича қандай маслаҳатларни берасиз. Ташаккур.

Руҳшунос
Постлар: 283
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Унутиш касаллиги

Пост Руҳшунос » 14 фе 2019, 07:07

Ва алайкум ассалом. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитлари бўйича, қориннинг бир қисмини ҳаво билан, бир қисмини сув билан, бир қисмини таом билан тўйдиришимизда катта ҳикматлар бор. Яъни, тонгда, соат 3 дан 5 гача чуқур нафас олиш гимнастикасини қилиб, сўнг, ибодат амалларимиздан кейин 5 дан 7 гача сув ичиб, соат 7 дан 9 гача нонушта қилишимиз, соғлигимизнинг учдан бир қисмини сақлашдир. Нафас олиш вақтида, ўпка иш фаолиятини бошлайди. Сув ичиш вақтида йўғон ичак иш фаолиятини бошлайди. Ҳамда нонушта вақтида ошқозон иш фаолиятини бошлайди. Бу органлар орқали, ўпка фаолияти, ичак ва ошқозон фаолияти тозаланиб, яхшиланар экан, табиийки, озуқа баданга сингиб, бош мияга боради. Ҳамда хуфтон намозидан кейин вақтида ухлаш, мияни “қайта юклаш” қилинишига ёрдам бериб туради. Шунингдек организм учун керакли гармонлар ишлаб чиқарилиб, инсон нафақат соғлом, хушкайфиятли бўлади, балки, зеҳни ҳам кучайиб, эслаб қолиши нормаллашади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом суйган 12 хил таомларини ҳар биримиз биламиз. Ана шуларни озиқ-овқат қилиб таомланишимиз комили шифодир. Масалан, “Беҳи енглар, чунки беҳи қалбга роҳатбахшдир”, “Сирка истеъмол қилинган уй, барокатли уйдир”, “Ҳар қандай касалликни даволашдан олдин зардоб ичинглар, чунки зардоб ични тозалайди”, “Инсон жисми ҳаво, сув ва овқатга эҳтиёжи бўлгани каби, руҳи ҳам ибодатга муҳтождир”, “Эрталаб хурмо енглар, чунки унинг истеъмоли, кун давомида сеҳрдан ва заҳардан ҳимоя қилади” каби бебаҳо ўгитлар, ҳикматлар бор. Фақат амал қилсак бўлгани. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон