Хиёнат

Савол
Постлар: 2812
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Хиёнат

Пост Савол » 11 май 2017, 10:22

Эримнинг хиёнатини қандай унутай?

Руҳшунос
Постлар: 213
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Хиёнат

Пост Руҳшунос » 11 май 2017, 10:22

Аввало Аллоҳнинг кечиримли Зотлигини ва кечиримлиларни яхши кўришини эсланг . Тақдирлардаги яхшилик ва ёмонлик ҳам Унинг изнисиз содир бўлмайди. Уни борича қабул қилинг ва қазога рози бўлинг . Инсон зоти борки адашиши,хатоларга йўл қўйиши мумкин. Фақат Аллоҳ муҳофаза қилганларгина бундан мустасно . Шайтон инсоннинг абадий душмани эканини унутманг , бесабр бўлманг .Муслима экансиз, иймон эгаларининг бошига келган ҳар бир мусибат,хатто оёғига кирган тикан ҳам гуноҳларига каффорат бўлишини унутманг.Сизга Доктор Оиз Қарнийнинг ушбу » Ўкинма » асарини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан, ундан кўп саволларингизга жавоб топасиз деган умиддаман. Ва ушбу асардан бир иқтибос келтириб ўтмоқчиман , зора бир оз бўлсада қалбингиздаги жароҳатга малҳам бўлса …
«М а х, з у н Б ў л м а !
Махзун булма , хеч к,ачон махзун булма ! Чунки к,айгу сени утмишингдан безовта к,илиб, келажакдан хавотирга солади , ок,ибатта бугунги кунингни йук,отасан . Хеч к,ачон махзун булма ! Чунки к,алб к,айгу билан овора булиб , рухинг суниб , юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йук, булади . Эй му’мин банда ,махзун булма ! Чунки к,айгу душманингни хурсанд килиб , дустингни махзун к,илади . К,айгу сабабли хак,ик,атларни куролмай к,оласан . Махзун булма ! Чунки к,айгу К,азои-К,адарга норозилик ,неъматга эса нонкурлик булади . Махзун булма ! Чунки к,айгу , гам йук,олган нарсани к,айтармайди. Уликларни тирилтириб, к,адарни к,айтармайди ,фойда келтирмайди. Махзун булма ! Чунки к,айгу шайтондан. К,айгу — фак,ирлик ва умидсизликдир. Махзун булма ! Агар сен фак,ир булсaнг , умри к,арзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йук, булса , ойоги шол булган одамлар бор . Махзун булма ! Агар бир фарзандингдан айрилган булсанг ,шундай инсонлар борки бутун оиласидан махрум булган. Махзун булма ! Агар гунохкор булсaнг тавба к,ил ,ёмон иш к,илган булсанг истигфор айт. Хато к,илган булсанг ислох кил. Аллоҳни рахмати кенг ,тавба эшиклари очик,дир. Махзун булма ! Агар ғамга ботсанг ,асабларинг таранглашиб ,вужудингни к,ийнаб , тунларни бедор к,иласан. Махзун булма ! Чунки К,азои-К,адар к,алами ишини битирган , варак,лар к,уриган , китоб йопилган , бундан ошик,ча хам , кам хам булмайди , махзун булма ! Махзун булма ! К,у’лингдан кетган нарсага гам чекма . Бири кетган булса , хали кулингда сен англаб , англамаган Аллохнинг жуда куп неъматлари бор . Махзун булма ! Хасадгуй , ботил ахилларининг танк,идларига парво к,илма , чунки уларнинг сузларига сабр к,илишда сенга ажр мукофот бор. Сени танк,ид килишлари сени к,адрингни белгилайди, ахир одамлар уликка суз отмайдиларку. Махзун булма ! Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кутарилади , гунохлар кечирилади , к,арзлар узилади , махбуслар озод булади , гоиблар (кетганлар) албатта к,айтиб келади , осийлар тавба килади , албатта ёмонлар жазосини олади , махзун булма . Махзун булма ! Модомики одамларга яхшиликлар к,илар экансан албатта мушкулаларинг хал булади , чунки бошк,аларга яхшилик к,илишлик инсонни узини мушкулларини хал булишига сабаб булади. Махзун булма ! Чунки сенга к,илган битта хасанотинг учун у’ндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам купрок, ин ша Аллоh إن شاء الله‎‎ . Лекин к,илган гунохинггачи — биттагина жазо берилади . Махзун булма ! Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан . Ахли к,ибласан , мусульмонсан , к,ўлингни дуога кутарган кишилардансан, сен махзун булма . Махзун булма ! Чунки сен хаётнинг енгил — огир , иссик, — совук, , факир ва бой холатингда хам фойда устидасан .Росулуллох (сав) айтганларидек : Мусульмон одам яхшилик келса шукур к,илиб савоб олади , машаккатли кун келса сабр к,илади , яна савоб олади . Махзун булма ! Ахир сенда К,уръон бор ! Зикр , дуо бор ! Ахир сенда Намоз , амри -маруф , садак,а ва бошка савобли амаллар бор . Ким хохларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса , к,айси мумин алмаштирарди ? Одамларга зулм к,илаётган , хак,ларини ейяётган , тухмат к,илаётган , бухтон к,илаётганлар хам улади ! Зулм курган , Сабр к,илган , савоб умид к,илган кишилар хам улади ! Лекин Аллоhнинг хузурида ким ютук,да булади ? Дунё хаёти вак,тинча ,Пайгамбар алайхиссалом (сав) айтганларидек : Дунё бир соатлик йулдир .Ким у’лмайди ? Махзун булма ! Ахир к,ора булутларни тарк,аганини , к,оронгу тунни ёришганини , шамолларни тухтаганини курмаганмисан . Ин ша Аллoh إن شاء الله‎‎ машак,к,атларинг рохатга , хаётинг ёругликка , келажагинг неъматга ту’либ боради , ин ша Аллoh ! إن شاء الله‎‎ Махзун булма ! Агар олдингда чора к,олмаса , йу’ллар беркилиб , умидсизлик бостириб келса ё Аллоh дегин ! Махзун булма ! Агар мусибат , бахтсизлик , хавотир келса ё Аллоh дегин ! Махзун булма ! Агар кенг дунё тор булиб кетган булса , ишлар огирлашса ё Аллоh деб нидо к,илгин ! Махзун булма ! Агар олдингда эшиклар ёпилган булса ё Аллоh деб нидо к,илгин ! Чунки сахарларда хожатларни сураб , к,у’ллар чузилади , к,алблар Унинг мархаматидан Умид к,илади. Унинг исмини айтиб кунгиллар таскин топади , рухлар ором олади , асаблар тинчланади. Унинг исмини к,албингдан айткин ! Ишониб Унга дуои — илтижо к,илгин ! Унинг Рахматидан Умид к,ил ! У дуоларингни эшитаётганига ва албатта ижобат килишига ишонгин ! Шунда омонлик , хотиржамлик , фаровонлик , тукин сочинлик , к,увват , иззат , ёрдам , лутф , иноят , эхсон келади Аллоҳ таоло томонидан . Ё Аллоҳ ! Бедор кузларга хотиржамлик уйк,усини , омонликни бергин ! Изтиробга тушган к,албларга таскин ва халоват бергин ! Уларга енгиллик ва як,ин фатхни бергин ! Ё Аллоh ! Ку’зларни Уз нуринга хидоят к,илгин ! Адашганларни тугри йулинга бошлагин ! Парвардигоро , бизлардан гам к,айгуларни кетказгин ! Ё Аллоҳ ! Агар унутган ёки хато к,илган бўлсак бизни азобингга гирифтор айлама ! Парвардигоро , бизларнинг зиммамизга , бизлардан аввал утганларни буйинларига к,у’йган юкингни юклама ! Бизлардан ташвиш ва истиробларни кетказгин ! Хавф — хатардан ёлгиз Узингдан панох сураймиз ! Парвардигоро , Сендан бошк,асига суяниб к,олишдан , бошк,алардан умид к,илиб к,олишликдан панох сураймиз ! Сен бизнинг Хожамизсан !!!

Nafosat
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 11 окт 2017, 23:32

Жавоб: Хиёнат

Пост Nafosat » 13 ноя 2017, 19:34

Ассалому алайкум. Хиёнатни унута олмайсиз. Уни кечириш ҳам мушкул. Сиз фақат яшанг. Яшашда давом этинг. Фарзандларингиз бўлса уларга янада меҳрлироқ, эътиборлироқ бўлинг. Уй жойингизни яна ҳам озода, саранжом тутинг. Таомингизни яна ҳам ширин қилинг. Шу бн бирга тилингизни ҳам. Кўзгуда ўзингизни чиройли аёл кўринишида кўришга одатланинг. Аллоҳнинг бу синовида сабр тилайман.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон