Ёрдам беринг

mahzuna
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 15:49

Ёрдам беринг

Пост mahzuna » 30 май 2017, 04:06

Ассалому алайкум! Ёшим 40да, оилалиман, иккита фарзандим бор. Менга жуда ҳам ёрдамингиз зарур! Тушкун ҳолатга тушиб боряпман. Назаримда ҳамма қилаётган ишларим нотўғридай. Ҳамма гапимни одамлар бошқача тушунади. Ҳамма мени ёмон кўради, гапларим, ҳаракатларим ҳеч кимга ёқмайди, опа-синглим ҳам, дардимни айтадиган бирорта дугонам ҳам йўқ. Дардимни бировга айтсам устимдан кулади деб қўрқаман. Бирорта даврага тушиб қолсам ҳеч ўзимга суҳбатдош ҳам, айтадиган гап ҳам тополмайман, аёллар бир-бирлари билан тинмай гаплашиб ўтиришади, мен эса бурчакда жимгина ўтираман. Биров савол берса жавоб бераман, бошқа гап йўқ. Дунё кўзимга қоронғу, ҳамма нарса менга қаршидек, билмайман нега бундай бўляпти. Ҳеч ким билан келишолмайман, салгина ножўя гапга хафа бўламан, кўнглимга оғир ботади. Ҳатто турмуш ўртоғимга ҳам кўнглимни очолмайман, тушунмайди, жиддий қарамайди ҳам, менга нисбатан меҳри ҳам йўқ, совуқроқ, ёки ўзим шунақа ёмонманми, билмадим. Нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг, илтимос. Кимга мурожаат қилишни билмай сизларга ёзяпман.

Руҳшунос
Постлар: 216
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ёрдам беринг

Пост Руҳшунос » 07 Июн 2017, 14:30

Ваалейкум ассалом! Албатта, ташқи кӯринишдан сизга атрофингиздагиларнинг эътибори етишмайди. Лекин аслида, сизга ӯзингизнинг эътиборингиз етишмайди. Бу дунёга ҳамма ҳам ёлғиз келади ва ёлғиз кетади. Яратувчимиз ҳар биримизни ӯзимиз учун якка қилиб яратиб, амалларимизнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам ӯзимиз учундир. Сизга ӯзингиздан ва атрофдагилардан мамнун бӯлишингиз учун ички энергиянгиз етишмаяпти. Қачонки инсон илмга тӯла ва ӯзи қилаётган ишларидан кӯнгли тӯлса, ўшанда атрофдагилар ҳам у инсонга талпинадилар. Ҳозирча қисқа қилиб маслаҳат бериладиган бӯлса, кӯп китоб ӯқинг, ӯзингизга ёққан матнларни қоғозга тушириб олинг ва бошқалар билан бӯлган сухбатингизда бу матнларни мисол келтиришга ҳаракат қилинг. Шуни билишимиз керакки, фарзандларимиз бизларга ӯхшаш бӯладилар. Сиз ғамгин бӯлсангиз улар хам ғамгин, сиз хаммадан норози бӯлсангиз улар хам худди шундай бўладилар. Қуйидаги китобларни ӯқиб туришни тавсия қиламан: Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг “Руҳий тарбия”, “Зикр аҳлидан сӯранг”, “Кифоя”, “Хислатли ҳикматлар шарҳи”, Доктор Оиз Қарнийнинг “Ӯкинма”. Албатта бирон илмга эга бӯлган ва у илми билан бӯлишган инсоннинг ҳаётида ички мамнунлик, шукрона туйғулари баланд келади. Иложини қилолсангиз руҳшунос кӯригидан ӯтишни тавсия қиламан. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон