Фарзандим ҳақида

Савол
Постлар: 2810
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:34

Фарзандим ҳақида

Пост Савол » 02 Июн 2017, 09:24

Ассалому алайкум!Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, жавоблар учун раҳмат, берилган жавоблардан ўзимга фарзанд тарбияси борасида тажриба орттиряпман. Саволим шундаки, ўғлим ҳар доим менга кўчада, телевизорда нимани кўрса олиб беринг деяверади. «Ўғлим, Ҳудо хоҳласа, сен сабр қил, Аллоҳдан сўра, сенга етказади», деб овутаман. Шароитимиз етмаганидан олиб бераолмаймиз. Шунда боланинг кўнглини чўктириб қўймайманми? Қандай маслаҳат берасиз. Боламнинг келажагини кўп ўйлайман, чунки биз ғайридинлар орасида яшаймиз. Илтимос менга маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 211
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 02 Июн 2017, 09:27

Ва алейкум ассалом! Албатта лего конструкторлари ӯғил боланинг мия ривожланишида катта роль ӯйнайди. Бундай ӯйинчоқларни шароит бӯлганида олиб берганингиз маъқул. Аммо бошқа холатларда болани айтганини қилавериш жоиз эмас. Яхши гап билан тушунтириш керак. Тушунмаса, чалғитиб, бу ҳолатдан уруш-жанжалсиз чиқиб кетилгани маъқул. Ӯйинчоқними ёки конструкторларними олиб беришга шароит бӯлганида, болага кӯрсатмай туриб, бирон яхши иш қилган вақтида “бу сенга манави ишни бажарганинг учун” деб бериш керак. Ӯшанда масъулиятини тушунадиган бола бӯлиб ӯсади иншааллоҳ. Бола билан кӯп мулоқотда бӯлинг, кулиб туриб юмшоқ муомала қилинг. Бир куни 6 марта қаттиқ қучоқлаб олинг. Ӯшанда меҳрингизни сезади. Ота-онасини меҳрини билиб ӯсган бола кӯчадаги номаъқулларга қӯшилмайдиган, тарбияли бӯлиб ӯсади. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон