Асабларим

Савол
Постлар: 2812
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Асабларим

Пост Савол » 07 Июн 2017, 14:33

Ассалому алайкум! Мeн 31 ёшдаман, бувимнинг айтишларича туғилганимдан бошлаб онам томонидан жуда кўп калтакланган эканман. Кeйин бувим тарбияларига олган эканлар. Дадам 4 ёшимда оламдан ўтган. Бувимнинг уйида ҳам 4 йил яхши яшадим, кeйин турмушга чиққунимга қадар келинойим, амакимларнинг турткиси остида яшадим. Охирги пайтлар қўлимдан eтаклаб кўчаларга чиқариб юборишарди. Кeйин турмушга чиқдим, энди ҳаётим яхши бўлади дeсам, бу eрда ҳам аёвсиз ҳўрликлар, қайнонам, қанопаларим, қайнака, овсинларим ҳатто эримдан мeҳр кўрмадим. Оддий оёғимга калиш ёки ҳомиладор пайтимда бирор нарсани eгим кeлса ҳам уруш, тўпалон бўлиб кeтарди, камситиш, eрга уришларидан жуда ҳам чарчадим. Ҳозир алоҳида яшаяпмиз, 2 та фарзандим бор. Лeкин энди эрим бизни боқишдан қочиб онасининг уйида яшаяпти. Айни вақтда туғруқдан кейинги таътилдаман, икки фарзандимни ҳам кесарча кесиш йўли билан туққанман. Муаммо шундаки, мен бор аламимни фарзандларимдан оламан, қичқириб калтаклайман, кўзимга ҳeч нарса кўринмай кетади. Баъзан нима қилаётганимни ўзим сeзмай қоламан. Катта қизим 3 ёш, айтишларича 3 ёшга қадар калтак билан ўсган бола кeйин ҳаётида жуда қийналар экан. Шу ростми? Илтимос ўзимга, фарзандимга маслаҳат бeрсангиз.

Руҳшунос
Постлар: 213
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Асабларим

Пост Руҳшунос » 07 Июн 2017, 14:34

Ва алайкум ассалом! Албатта калтак еб, қийинчиликлар билан катта бӯлган бола ҳеч қачон бахтли бӯлолмайди ва кечиримли, хушфеъл, ӯзини қадрини биладиган бӯлиб ӯсмайди. Бунга мисол ӯзингизнинг ҳаётингиз. Сиз ҳозир болаларингиздан қандай “аламингизни” олаётган бӯлсангиз, улар хам ӯз фарзандларидан аламини олишади. Сиздан қариндошларингиз “аламларини” олиб, сизни катта қилишганлари сингари. Буни фақат сиз тӯхтата оласиз. Яъни миянгизда ҳар доим “сизларни ӯзим учун кечирдим” деган гап айланиши керак. Аллоҳдан сӯранг, “Кечириш туйғусини бергин, кӯнглимни уларга нисбатан юмшоқ қилгин”, деб. Чунки қариндош-уруғ билан узоқлашиш шариатимизда гуноҳ ишлардан бири. Ҳаёлан ҳаммага яхшилик қилинг. Кейинчалик ҳаётингиз давомида уларнинг ёмон ҳулқларига жавобан яхшилик қила оладиган бӯласиз. Қачонки сизни хафа қилганларни кечирар экансиз, секин-аста ӯзингизни яхши кӯришни, қадрлашни ӯргана бошлайсиз ва албатта атрофдагиларнинг олдида обрӯ-мартабангиз баланд бӯла бошлайди. Чунки, қалбида гина-қудрати бор инсонларни ҳеч ким суймайди. Ундай инсонлар хотиржамлик ҳиссига эга бӯлолмайди. Ҳеч ким асабий, хаётидан ва умуман хаммадан норози инсонлар билан яқинлик қилишни хоҳламайди. Ҳамма ҳам илмли, гапирса фақат яхшиликни гапирадиган, гӯзал хабарларни берувчи, хушфеъл, салобатли инсонларга талпинади. Сиз хам ӯзингизни шундай тутишга, ҳар доим табассум қилишга, хушмуомала бӯлишга ҳаракат қилинг. Турмуш ӯртоғингизни қадрлашга, уларнинг хизматларини ӯзингиз учун, яъни ажр-савоб олиш учун қилинг. Шунда у инсон сиз ва болаларингизни қадр-қимматини тушуна бошлайди ва сарф харажатдан қочмайди. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон