Ўзим ҳақимда

Iltifotxon
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 11 Июн 2017, 10:25

Ўзим ҳақимда

Пост Iltifotxon » 13 Июн 2017, 19:44

Ассалому алайкум! Мен жуда асабийман, фарзандларимнинг озгина инжиқлигини ҳам кўтаролмайман, негадир тез жаҳлим чиқади, бақириб ёки бир нималарни отиб юбораман. Болаларим қўрқиб кетади, бироздан кейин ўзим ҳам нега бунақа қилётганимни билмай қоламан. Озгина тўпалон қилишса ҳам дарров бақираман, илтимос маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 257
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзим ҳақимда

Пост Руҳшунос » 17 Июн 2017, 00:29

Ва алайкум ассалом! Сиз энг биринчи навбатда невропатолог кӯригидан ӯтишингиз керак. Ҳозирги ҳолатингиз шунчаки ӯз-ӯзидан келиб чиқмаган албатта. Буни тагида эҳтимол “послеродовая депрессия”, яъни туққанингиздан кейинги асорат бордир, балки бирор руҳий зўриқиш (стресс) оқибатидир. Бу ҳолатингизни келиб чиқишига хаттоки нотӯғри овқатланиш, кам ухлаш ва қаттиқ чарчаш ҳам сабаб бӯла олади. Хатингиздан келиб чиқиб сабабини била олмадим албатта. Кӯпроқ шахсан ӯзингизга вақт ажратинг. Бу вақтда яхши кӯрган машғулотингиз билан шуғулланинг. Яъни қайси иш сизни хотиржам ва бахтли қила олиши ҳақида ўйлаб кўринг. Кимдир гул экишни, кимдир кашта тикишни, кимдир телевизорни хотиржам бир ӯзи томоша қилишни, кимдир ширинликлар пиширишни, кимдир китоб ӯқишни яхши кӯради. Бу умр жуда қисқа, шунинг учун вақтида бола тарбияси ва оила учун хизмат ва вақтида илм олиб, ибодат, зикр қилишни унутманг. Ибодат ва зикр вақтида, илм ӯрганган вақтингизда ҳам жуда катта кучга, энергияга эга бӯласиз. Бунинг орқасидан хотиржамлик, фаровонлик ва саломатликка эришасиз, кӯнглингиз таскин топади. Шунинг учун шахсан ӯзингиз учун кунига 1-2 соат вақт ажратинг. Албатта ҳар куни енгил бадантарбия қилиб туринг. Бу қон айланиш тизимингизни, мия фаолиятини яхшилайди. Ҳар куни 1-1,5 соат пиёда тез-тез қадамлар билан юриб туринг. Бу вақтда бутун салбий ҳаёллардан, жиззакиликдан қутуласиз. Ҳамда тӯғри овқатланиш, сувни вақтида кераклигича ичиш ва 8 соатлик уйқуни йӯлга қӯйиб олинг. Ӯз турар жойингиздаги жисмоний тарбия хонасида “воротничковый зона”, яъни бӯйин ва елка соҳасига массаж ва дарсеваль олишга ҳаракат қилинг. Анча хотиржам бӯласиз. Валлоҳу аълам!

Iltifotxon
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 11 Июн 2017, 10:25

Жавоб: Ўзим ҳақимда

Пост Iltifotxon » 17 авг 2017, 10:54

Ассалому алайкум! Ёшим 26 да, қизлик пайтимда ҳам озғин бўлмаганман, лекин қоматим яхши эди. Ҳозир негадир семириб кетяпман. Тўғри овқатлансам ҳам вазним камаймаяпти. Неча йилдирки вазним кўплигидан сиқиламан. Ҳозирги вақтда 105 кг эканман. Илтимос маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 257
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзим ҳақимда

Пост Руҳшунос » 02 окт 2017, 06:05

Ва алайкум ассалом! Биринчи ӯринда эндокринолог кӯригидан ӯтиб олишни тавсия қиламан. Гармонларингизни текшириб олиш керак бӯлади. Аёл киши ёши катта бӯлган сари метаболизм холати секинлашади. Бунинг оқибатида модда алмашинуви бузилиб, еган ичганингиздан кӯп қисми ёғга ажратилиб, йиғилиб бораверади. Озиш учун ӯзингизга жуда кучли кун тартибини яратиб олишингиз керак: ӯз вақтида уйқу (яъни 8 соатлик, кечқурун соат 22 ухлаган бӯлишингиз ва тонгда соат 6 да туриб ҳаракатларингизни бошлашингиз шарти билан), кунига 6 марта таомланиш (оқсил, клетчатка кӯпроқ тановул қилиниши керак), камида 8 стакан сув ичиш, камида 1-1,5 соат пиёда юриш. Психологик нуқтаи назаридан қаралганда, кӯпинча, ички рухий кечинмалар, сиқилишлар сабабидан хам организм ӯзини “ҳимоя” қилиш мақсадида ортиқча ёғ йиғиб олади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, хотиржам ҳаёт учун шарт шароит яратиб олиш энг муҳим ишлардан биридир. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон