Хиёнат

xadichayi kubro
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 15:21

Хиёнат

Пост xadichayi kubro » 15 Июн 2017, 11:39

Ассалому алайкум! Одина опа, яқин ой ичида эримдан жудаям аламли хиёнат кўрдим. Албатта кечирим сўрашлар, бу ишни бошқа такрорламаслик ваъдалари, доим мени оиласини дейишини айтиб менга таскин берди, лекин бу биринчиси эмас. Бу воқеага мана 4 ой бўлди, лекин ҳалигача юрагимда жудаям оғриқ билан эслайман, ўтирсам ҳам турсам, ўша пайтдаги гап сўзлар, ҳар хил ҳолатлар кўз олдимдан кетмаяпти. “Қуръон ўқисам ёзиламан” дедим, лекин ўқиётган пайтимда ҳам ҳаёлимдан кетмаяпти, сабабини билолмадим. Нима қилсам бу хотиралардан халос бўламан? Эрим билан ҳозир муомаламиз яхши, жуда қаттиқ азобда бўлсам ҳам, қийин бўлса ҳам яна аввалгидек яшашга ҳаракат қиляпман, лекин хаёлларим баъзида мени қийнаб қўйяпти. Буни тушунтириш ҳам жуда қийин, илтимос менга ёрдам беринг. Психолог маслаҳатига ҳам, диний томонлама маслаҳатга ҳам жуда эҳтиёжим бор. Олдиндан раҳмат сизга. Аллоҳ сиздан минг бор рози бўлсин.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2702
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Хиёнат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 16 Июн 2017, 23:46

Ва алайкум ассалом. Бунинг муолажаси учун вақт керак. Вақт ўтиши билан ўрнига тушиб кетади. Ўзингизни бошқа ишлар билан чалғитинг. Бу ишни Аллоҳнинг иродаси, деб билинг ва рози бўлинг. Синов эканини, ҳаётий сабоқ эканини идрок этиб, ундан ибратланишга ҳаракат қилинг. Руҳшуносимиз билан боғланиб то бу ҳолатдан чиқиб кетгунга қадар алоқада бўлиб туринг. Биз ҳам ҳаққингизга дуодамиз, кўнгил истаганда бемалол ёзишингиз мумкин.

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Хиёнат

Пост Руҳшунос » 17 Июн 2017, 00:28

Ва алайкум ассалом! Аввалом бор «хиёнат» деган тушунчани эркак ва аёллар ҳар ҳил тушунишади. Яъни аёллар эрининг бошқа бир аёлга қилган “яқин” муносабатини хиёнат деб билса, эркаклар учун бу хиёнат эмас. Уларнинг дунёқараши, психологияси бӯйича кӯпинча бу шунчаки “смена обстановки” (интерьер ӯзгартириш) деганга ӯхшаш бир ҳис-туйғудир. Хиёнат эркаклар учун - хотини ва бола-чақасининг олдига қайтиб келмай, уларни бутунлай ташлаб кетишдир. Агар аёл киши бу нарсани тушуниб олса, уни хиёнатини кечириши анча осонлашади. Шуни ҳам айтиш жоизки, психология илми эркак кишининг хиёнат қилишида 99% аёлини сабабчи эканлигини исботлайди. Чунки эркак киши унга керакли энергияни фақат аёлидан олар экан, аёллар эса ӯзига керакли энергияни бошқа аёллар билан бӯлган муносабатидан, қуёш, ой, ер, сувдан ола билар экан. Улар билан фарқимиз нафақат физиологиямизда, ҳаттоки психология, энергия алмашинувимиз, дунёқарашимизда хам. Аслида, бу жуда катта илм. Шунчаки турмуш ӯртоғингиз билан ӯртангиздаги “олов” ни ӯчириб қӯйгансиз. “Олов” ни ёндириш фақат сизнинг қӯлингизда. Агар у “олов”ни тезда ёндирмасангиз, бу иш яна такрорланиши мумкин. Айтмоқчиманки, ӯзингизга кӯп эътибор беринг, ӯз устингизда ишланг, ӯтмишга қайрилиб ҳам қараманг, хӯжайинингизга хиёнати ҳақида умуман эслатманг. Бу воқеаларни унутинг. Қӯлингиздан келмаса рухшунос кӯригидан ӯтинг. Ӯзингиз ҳақингизда кӯп дуода, зикрда бӯлинг. Валлоҳу аълам!

xadichayi kubro
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 15:21

Жавоб: Хиёнат

Пост xadichayi kubro » 18 Июн 2017, 09:54

Раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.

madina82
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 20 Июн 2017, 10:11

Жавоб: Хиёнат

Пост madina82 » 11 авг 2017, 22:02

Ассалому алайкум, азиз устозлар.
Бу воқеага анча бўлди. Эрим намозхон, исломий бўлгани учун ҳаром юрмаган, фақат уйланаман, деб туриб олган. Мен кетаман, уйланавер, ажрашаман, деганимда аҳдидан қайтиб: «Болаларим ва сен бўлмасанг, керак эмас, менга сенинг розилигинг билан бўлсин, дегандим, қаршилик қилганинг учун ўзинг Аллоҳга жавоб берасан!» деб ҳар хил гапларни айтган. Анча можаролар туфайли орани очдим, деб гаплашмай юрган вақтлари ҳам бўлди. Лекин, Худога шукр, ақлини йиғиб, ўзига келиб, ҳозир ҳаётимиз яхши. Аммо ўша пайтларда бўлган дилхираликлар эсга тушганда нафрат пайдо бўлади, оила ташвишлари билан яна ҳаммаси изга тушиб кетади.
Айтмоқчиманки, психологияда 99% аёллар ўзига қараши керак, дейилади. Бироқ мен ўша вақтларда ҳозиргига нисбатан ўзимга яхшироқ эътибор қилардим. Хўжайиним ҳеч қачон аёл сифатида мендан нолиган эмас. «Менинг нонимсан, ҳеч қачон меъдамга тегмайсан!» дерди. Лекин барибир шу ишлар бўлиб ўтди. Бунга 6 йил бўлди.
Ҳозир 35 ёшдаман. Пардоз қилиб юришга ҳаракат қиламан. Аммо эрим унча хоҳламайди. Ўзимга қараб, чиройли калта кўйлаклар кийиб юрсам, жаҳли чиқади, оддий кийин, бўянма, шундоғам чиройлисан, дейди. Бироқ пардозланмасам, касалга ўхшаб, ғалати бўлиб қоламан. Кейин барибир эркак киши чиройли бўлганни яхши кўради. Буни аёллар гўзаллик салонига бориб келганимда менга нисбатан бирдан муомаласи ўзгаришидан биламан. Лекин тилда кийма, бўянма, деяверади. Шунга ҳеч тушунолмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Маслаҳат беринглар! Барибир аёл киши ўзига қараши шарт, айниқса, ҳозирги замонда, сабаби кўчада "гўзаллар" кўпайиб кетган-у…

xadichayi kubro
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 15:21

Жавоб: Хиёнат

Пост xadichayi kubro » 17 авг 2017, 11:34

Менда ҳам сиз айтаётган ҳолат опажон, дугоналарим ҳам, яқинларим ҳам «Агар эринг сендан бошқани деса, ахмоқ экан» дейишади. Мақтаниш эмас, лекин қоматим ҳам, бўй бастимга ҳам кўпчилик ҳавас қилади, кийиниш услубим ҳам рўмолда бўлсам ҳам замонга яраша, лекин барибир сиз айтаётган ҳолат, яъни бошқа аёлга монеълик бор эркакларда. Бир ўртоғим билан ичимга сиғмай гаплаштим, у ҳам «Ҳамма эркаклар орзу қилган ҳислат бўлса сизда, эрингиз нега бундай қилади, нима етишмайди унга» деган жавобни олдим. Менга таскин берган жавоб, эркаклар учун бу хиёнат эмас, улар учун жиҳозларни ўзгартиришдек гап эканлиги менга таскин берди, сал бўлса ҳам. Чунки 2 марта бошқа аёл билан муносабатини билиб қолган бўлсам ҳам уруш жанжал пайти доимгидек «сени яхши кўраман, сендан бошқасини демайман, улар кўчадаги аёллар бўлса, ўзингни ҳечам уларга тенглаштирма» деган гапни айтади, лекин барибир биз билан баробар кўриб ўзлари ўша аёлларга нисбатан илакишиб юришади, шунга ҳеч ҳам тушунмайман, бу вазиятда бирор қарор чиқариш жуда ҳам мушкул экан.

xadichayi kubro
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 15:21

Жавоб: Хиёнат

Пост xadichayi kubro » 22 авг 2017, 09:14

Эрим билан муносабатимиз жуда яхши, бошқа аёл билан алоқа қилиб юрганини хаттоки сездирмаган ҳам, орамиз яхшилигидан. Баъзида шуларни ўйлаб ич ичимдан сиқилиб кетаманда, мени назаримда худди устимдан кулиб юрган эканда, бу хеч нимани билмаяпти, эркалатиб ширин гаплар айтиб юрсам мендан шубҳаланмайди деб юрган экан дейман. Ҳозир эркалаб гапирса хам олдингидак мехр бера олмайман, қулоқларимга эркалаши ҳудди иккиюзламачиликка айтилаётган гаплардек туюлаверади. Ўзимнинг тилимдан ҳам унга айтаётган илиқ гапларим юзаки чиқаяпти, буни енгиш жуда мушкул экан, халигача ўйласам ич этимни ейман. «Мен сеникиманку, мана олдингдаман, хеч қаёққа кетганим йўқ, сени демасам ёнинга келармидим ҳар куни. Мени хотинимсан, болаларимни онасисан», дейди. Лекин уйида гулдек аёли туриб, ширин ҳамсуҳбати туриб, уни кўнгли, юраги синишини ўйламай қилган бу ишларни ақлга сиғдириш қийин экан. Опажон бугун эрталабдан яна ўша кунларни эслаб юрагим сиқилди. Ўйламай десам иложим йўқ, қаёқдандир олиб келаверади ҳаёллар. Ичимда ўзим билан ўзим тинмай урушаман, қорнимда 2 ойлик ҳомилам бор, бу ҳаёллар боламга ҳам таъсир қилмасайди, деб ҳам сиқиляпман энди. Бу ишни қилдими яна қайта қилади, яна шу кунларни кўраман деган ҳаёл кетмайди. Қийин экан, жуда ҳам қийин..!

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Хиёнат

Пост Руҳшунос » 27 авг 2017, 16:42

madina82 писал(а):
Ассалому алайкум, азиз устозлар.
Бу воқеага анча бўлди. Эрим намозхон, исломий бўлгани учун ҳаром юрмаган, фақат уйланаман, деб туриб олган. Мен кетаман, уйланавер, ажрашаман, деганимда аҳдидан қайтиб: «Болаларим ва сен бўлмасанг, керак эмас, менга сенинг розилигинг билан бўлсин, дегандим, қаршилик қилганинг учун ўзинг Аллоҳга жавоб берасан!» деб ҳар хил гапларни айтган. Анча можаролар туфайли орани очдим, деб гаплашмай юрган вақтлари ҳам бўлди. Лекин, Худога шукр, ақлини йиғиб, ўзига келиб, ҳозир ҳаётимиз яхши. Аммо ўша пайтларда бўлган дилхираликлар эсга тушганда нафрат пайдо бўлади, оила ташвишлари билан яна ҳаммаси изга тушиб кетади.
Айтмоқчиманки, психологияда 99% аёллар ўзига қараши керак, дейилади. Бироқ мен ўша вақтларда ҳозиргига нисбатан ўзимга яхшироқ эътибор қилардим. Хўжайиним ҳеч қачон аёл сифатида мендан нолиган эмас. «Менинг нонимсан, ҳеч қачон меъдамга тегмайсан!» дерди. Лекин барибир шу ишлар бўлиб ўтди. Бунга 6 йил бўлди.
Ҳозир 35 ёшдаман. Пардоз қилиб юришга ҳаракат қиламан. Аммо эрим унча хоҳламайди. Ўзимга қараб, чиройли калта кўйлаклар кийиб юрсам, жаҳли чиқади, оддий кийин, бўянма, шундоғам чиройлисан, дейди. Бироқ пардозланмасам, касалга ўхшаб, ғалати бўлиб қоламан. Кейин барибир эркак киши чиройли бўлганни яхши кўради. Буни аёллар гўзаллик салонига бориб келганимда менга нисбатан бирдан муомаласи ўзгаришидан биламан. Лекин тилда кийма, бўянма, деяверади. Шунга ҳеч тушунолмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Маслаҳат беринглар! Барибир аёл киши ўзига қараши шарт, айниқса, ҳозирги замонда, сабаби кўчада "гўзаллар" кўпайиб кетган-у…



Ва алайкум ассалом!
Жуда қизиқарли ва долзарб саволингиз учун ташаккур. Ҳақиқатан эркакларга калта-култа кийган, бӯянган аёллар ёқмайди. Аммо ҳар бир аёл турмуш ӯртоғи учун зийнатланса, бу иши учун турмуш ӯртоғи жуда мамнун бӯлади. Ӯзига қараш деганда фақат калта туника-ю, ласина назарда тутилмайди. Ӯзига қараш бу хаттоки фақатгина бӯяниш хам эмас. Ӯзига қараш - бу вақтида ухлаш, тӯғри овқатланиш, вақтини режалаштириш, ӯзини парваришлаш, ибодатларига эътибор қилиш, турмуш ӯртоғининг хизматларига тайёрланиш, болалар тарбияси ҳамдир. Яъни, соғлом аёл - уйқуси ӯз вақтида бӯлган, тӯғри овқатланишга амал қилган, кӯзи чақнаб, икки ёноғи қизариб, энергияга тӯла бӯлади ва негатив ӯйларни ӯйламай, ҳаётидан яхшилик умидида бӯлиб, ҳар бир ишини ӯз вақтида бажаради ва турмуш ӯртоғининг хизматига ҳам маҳоратли тайёргарлик кӯришни билади. Бундай аёл қачонлардир уни хафа қилган ходисаларга эътиборини қаратиб, энергиясини бекорга сарфлашга йӯл қӯймасликка кучи етади. Зийнатланиш деганда, шариатимизда айнан унга ярашадиган кийимларни кийиб, кӯркига кӯрк қӯшувчи тақинчоқларни тақиб, турмуш ӯртоғининг кӯзини қувонтириш тушунилади. Эркаклар “бӯянма, сочингга оро берма, менга шундай ёқасан”дейишининг сабаби эса, даюс бӯлиб қолишидан эхтиёт бӯлганидир. Чунки аёллар кӯпинча фақат турмуш ӯртоғи учун эмас, балки “кӯча, тӯй, гап, мехмондорчилик” учун ҳам зийнатланишади. Албатта бу ишимиз нотӯғридир. Эркакларнинг бошқа аёлларга эътибори пайдо бӯлишининг асосий сабабларидан бири эса, аёли унга психология тили билан айтилганида “ 4 та образга” кириб, эътибор қилолмагани сабабидандир. Бу образлар қуйидагилардир: “ қизалоқ”, “қиролича”, “уй бекаси”, “маъшуқа”. Яъни “қизалоқ” образида турмуш ӯртоғининг характеридаги маънавий томонларини қадрлаш ва мақташ, унинг овози, юриш туриши, қилаётган муомаласи ва ҳоказоларни қадрига ета билиш, шукронасини қилиш. “Қиролича” образида аёл ӯзини қадрини билиб яшаши, қизиқарли суҳбатдош бӯла олиши, ӯзини парваришлай олиши, лекин турмуш ӯртоғининг олдида бошидаги “тож” ини ечиб, илтифотли бӯлишидир. “Уй бекаси” образида озода, саришта ва саранжом, нозик дидли, лаззатли таомларни тайёрлаши ва ҳоказолардир. “Маъшуқа” образида турмуш ӯртоғининг хизматларини бажону дил ва ӯз вақтида маҳорат билан бажара олишидир. Хуллас, психологларнинг статистикаси бӯйича, агар аёл кишининг турмуш ӯртоғи бошқа аёл ҳақида орзу қила бошласа, демак шу 4 образларнинг бирида оқсоқланиши бор дегани. Аёл киши умрбод ӯз устида ишлаши даркор. Албатта юзидан нур сочилиб турадиган аёлга турмуш ӯртоғи қайта ва қайта назар солгиси келади. Бунинг уддасидан чиқиш учун эса, шукрона қилиш керак. Яъни ибодатли ҳаёт кечириш, айниқса бомдодга ухлаб қолмаслик ва зикрларга кӯп вақт ажратишдир. Валлоҳу аълам!

xadichayi kubro
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 15:21

Жавоб: Хиёнат

Пост xadichayi kubro » 28 авг 2017, 18:05

Жуда хам чиройли жавоб бўлди, muslimaat.uz сайти мен учун жуда ҳам катта мактаб бўляпти, раҳмат катта сизларга. Аллоҳ ҳамиша биз муслималар учун ҳам, яқинларингиз учун хам сизларни умрингизни зиёда қилсин.

Dafna
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 27 март 2018, 11:34

Жавоб: Хиёнат

Пост Dafna » 29 март 2018, 19:51

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Eh opalarim- singillarim, yuqoridagi hamma gaplarni o'qib chiqib, manga yozishga hech narsa qolmabtiku deb o'ylab qoldim. Chunki ichimdagi ko'p dardlarim yozib bo'linibti.
Alooh rozi bo'lsin juda chiroyli maslahatlar ham berilibti.Ammo man bir narsani o'ylab qoldim. Yuqoridagi maslahatlarga amal qilishlikka shaxsan mani quvvatim etmaydi alhamdulillah..ya'ni tez - tez charchab qolaman. To'g'ri balki sogligida biror muammo bordir...ammo biz insonmiz, istasak -istamasak kamchiliklardan holi bo'la olmaymiz va ( huddi aytilgandek bola olgan taqdirda ham, erkaklarni fitratida boshqa ayolga qiziqishi bor)...bu gapni bekorga aytmayapman...Chunki man ilgari erim qanday istasa shunday bo'lib berganman" shariat chegarasida " albatta. Man uchun erimdek suyukli inson yuq edi. Hattoki uni shu darajada asrab avaylar edimki...shunchalik unga mehr berib charchamaganimdan, hayotimda otam - onamdek mehribonlarim borligini ham unutib yuborardim ba'zida. Ammo u uzoq yurtlarga ishlashga ketib, qo'lida puli ko'payib boshqa odamga aylandi. Shunga yarasha Alloh mani ham u singari sohta muomila qiladigan qilib qalbimni ham unga nisbatan qattiq qilib qo'ydi. Chunki man unga faqat qo'lida hech vaqosi qolganida kerak bo'larkanim va faqat shunday holatga tushsagina man bilan harmalni muonila qila olarkan. Chunki unga qayta qayta ishondim va ishonchlarimni ham poymol qildi. Alhamdulillah hozirda qo'lida bir so'm ham puli qolmadi...aksincha ko'p qarzga botib ketdi. Subhanalloh, bir kun kelib shunaqa narsalar mani xursamd qiladi deb xech ham o'ylamagandim. Asosiysi Alloh barchamizni hulqimiz va qalblarimizni isloh qilsin. Alloh pul mol dunyo bersin...ammo bu pulva mol dunyo tug'yonga emas shukr qilishligimizga sabab bo;ladigan qilib bersin ..AAmin


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон