Фарзандим ҳақида

Iltifotxon
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 11 Июн 2017, 10:25

Фарзандим ҳақида

Пост Iltifotxon » 05 авг 2017, 11:16

Ассалому алайкум! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Саволим шуки, ўғлим тўрт ярим ёшда. Лекин ҳалигача тунда сийиб қўяди. Шу сабабдан таглик (памперс) тақамиз. Маслаҳат берсангиз, буни даволаш учун нима қилсам бўлади?

madina82
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 20 Июн 2017, 10:11

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост madina82 » 14 авг 2017, 14:12

Ассалому алайкум. Менда ҳам шу муаммо, 4 та ўғлим бор: 3,6, 9, 10 ёшларда. 3 ёшдаги ўғлим ҳар куни сийиб қўяди, катталарим ҳам баъзи-баъзида... Жуда сиқилиб кетаман, «катта йигит бўлганда ҳам шунақа бўладими», деб каттамни неврапатологга обордим. Кечки соат 6 дан кейин сув ичмасин деб таблетка ёзиб берди. Лекин фойдаси бўлмади. Чанқаса барибир сув ичиб қўяди. Энг ёмони менда ҳам бу касаллик бўлган, лекин ҳайзим кела бошлаганда ўз-ўзидан қолиб кетган. Ўғил болаларда ундай нарса йўқ. Нима қилсам бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 14 авг 2017, 23:11

Ва алайкум ассалом! Бу касаллик тиббиётда «энурез» деб аталади. Келиб чиқиш сабаблари жуда кўп ва хилма-хил. Лекин асосан бола, айниқса, ўғил бола 1,5 ёшга кирганидан кейин тагликни тақишни тўхтатмасликдан ҳам келиб чиқади. Кечқурун ухлашидан 4 соат олдин суюқлик беришни тўхтатиш, памперс тақмаслик, ухлаш олдидан телевизор кўрсатмаслик, қўрқинчли нарсалардан эҳтиёт қилиш, ўйин ўйнатмаслик ва, албатта, ухлашга соат 21 дан кечиктирмаслик керак. Бунинг учун боланинг кун тартибини кўриб чиқинг, нима еб-ичиши, ўйнаши, ухлаши ва ривожланиши учун вақтларни белгиланг. Мабодо, яна орада кечаси энурез ҳолатлари бўлса, уни ҳеч ҳам уришманг ва уялтирманг. Шундай қилсангиз, болада бу касаллик янаям кучаяди. Кечаси тўсиш ниятингиз бўлса, болани яхшилаб уйғотибгина, кейин тўсинг. Акс ҳолда боланинг руҳиятига таъсир қилиб, энурез давом этаверади. Шу ишлардан кейин ҳам энурез ҳолати кузатилса, унда, албатта, педиатр ёрдамига мурожаат қилиб, гормонга таҳлил топшириш ўринли бўлади. Гормонларнинг иш фаолияти бузилиши ҳам энурезга олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 27 авг 2017, 16:46

madina82 писал(а):
Ассалому алайкум. Менда ҳам шу муаммо, 4 та ўғлим бор: 3,6, 9, 10 ёшларда. 3 ёшдаги ўғлим ҳар куни сийиб қўяди, катталарим ҳам баъзи-баъзида... Жуда сиқилиб кетаман, «катта йигит бўлганда ҳам шунақа бўладими», деб каттамни неврапатологга обордим. Кечки соат 6 дан кейин сув ичмасин деб таблетка ёзиб берди. Лекин фойдаси бўлмади. Чанқаса барибир сув ичиб қўяди. Энг ёмони менда ҳам бу касаллик бўлган, лекин ҳайзим кела бошлаганда ўз-ўзидан қолиб кетган. Ўғил болаларда ундай нарса йўқ. Нима қилсам бўлади?


Ва алaйкум ассалом! Сизда ҳайз кӯрганлигингиз учун кечаси энурез ҳолати тӯхтаган бӯлса, демак гармонал ӯзгаришлар юз бергани сабабидандир. Шунинг учун ӯғлингизни бошқа кучлироқ мутахассисга олиб бориб гармонал дори ёздириб ичиришингиз керак бӯлади. Кӯпинча ӯғил болаларда гармонлар нотӯғри бӯлганлиги сабабли энурез пайдо бӯлади. Бу ҳолатда энг асосийси болани уялтирмаслик, бунга оддий ҳолат деб қараш керак. Акс ҳолда, психологик ӯзгариш сабабидан бу касалликдан қутулиш жуда қийин бӯлади. Ичимликларнинг катта қисми пешингача ичирилса, кечқурун бунга талаб ҳам қолмаслиги мумкин. Фақат чой, кофе, ширин сок, компот ва газли ичимликларни эмас, оддий тоза сув бериш керак. Валлоҳу аълам!

madina82
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 20 Июн 2017, 10:11

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост madina82 » 31 авг 2017, 02:28

Катта раҳмат, муаммони ҳал қилишга йўл кўрсаттингиз! Аллоҳ рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 02 окт 2017, 05:54

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон