Қандай қилиб болани исломий тарбиялаш мумкин?

Савол
Постлар: 2792
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қандай қилиб болани исломий тарбиялаш мумкин?

Пост Савол » 14 авг 2017, 22:59

Ассалому алайкум. Устозлар, менинг 4 та ўғлим бор. Каттаси ўн ёш, энг кичиги эса икки ярим ёш. Уларни исломий тарбиялашнинг осонроқ йўллари борми? Ўғил болаларнинг тарбияси оғирроқ экан, асабларим тамом бўляпти. Ҳозирданоқ гапимга киргизиш қийин бўляпти. Доим қўлимда урадиган бирон нарса бўлади. Калтак емаса, бўлмаяпти. Лекин калтаксиз тарбия қилишни хоҳлайман. Иложини тополмаяпман. Илтимос, ёрдам беринглар!

Руҳшунос
Постлар: 243
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қандай қилиб болан исломий тарбиялаш мумкин?

Пост Руҳшунос » 14 авг 2017, 23:09

Ва алайкум ассалом! Боланинг тарбияси аввалом бор ота-онанинг тарбиясидан бошланади. Ота-она болаларга ибратдир. Агар ота-оналар ҳаётлари давомида ибратли ишларни қилсалар-да, лекин руҳий тарбиялари, ички кечинмалари, хаёллари тоза бўлмаса, у ҳолда болалар анча қийинчиликлар туғдирадилар. Гапирган гапимиз, қилаётган ишимиз ва ўйлаган фикрларимиз бир хил бўлишига, бир-бирига тўғри келишига ҳаракат қилишимиз керак. Зинҳор болаларни бундай кичиклик ҳолатида уриб бўлмайди. Сабаби калтакланган боланинг олдида ота-онасининг обрўси тўкилиб, ўз салобатини йўқотадилар ва болалар ота-оналарини душман кўриб, яқин сирдош, меҳрибон фарзанд бўлиши мушкул бўлиб қолади. Фақат меҳр, дўстона суҳбат орқали болаларимизнинг тарбиясига таъсир қила оламиз. Масалан, дастурхон бўйида бирон ибратли воқеалар гапиришимиз мумкин. Қандайдир хизматимизни бажаришганида, албатта, уларни мақташ зарур. Улар ухлаб қолишган вақтда 10 дақиқа тепаларида термулиб ўтиринг. Ўртангизда кучли энергетик боғланиш пайдо бўлади. Бу вақтда дам солиб, дуоларни қилсангиз, яна ҳам яхши. Тез-тез бағрингизга босинг, мақтаб гапиринг. Бошини, сочини, курагини силаб мурожаат қилинг. Шу орқали меҳрингизни сезишади ва айтган хизматингизни осонлик билан бажарадилар, иншааллоҳ. Нотўғри иш қилишса, дўқ-пўписа қилмай, юмшоқлик билан тушунтириш даркор. Уларнинг ўринларига ўзингизни қўйиб кўринг. Сизнинг ҳам тепангизда биров ремень кўтариб турса, ҳечам ўша одамнинг айтганини қилмайсиз. Ўша ҳолатингизда миянгизда фақат жон оғришидан ёки кўнгил оғришидан қандай сақланиш хаёли бўлади. Бундай қўполлик орқали салобатингизни йўқотманг. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон