Боланинг қобилияти ҳақида

Фойдаланувчи аватари
Дилдора Иброҳим қизи
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 16 Июн 2017, 05:48

Боланинг қобилияти ҳақида

Пост Дилдора Иброҳим қизи » 26 авг 2017, 04:22

Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ!
Аллоҳим ҳамиша ёр бўлсин!
Ўқишга унча лаёқати йўқ боланинг қобилиятини аниқлаб, шунга қараб йўналиш беришда нималарга эътибор бериш керак?
Жавоб учун олдиндан раҳмат! Роббим рози бўлсин!
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

Руҳшунос
Постлар: 211
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:38

Жавоб: Боланинг қобилияти ҳақида

Пост Руҳшунос » 02 окт 2017, 01:05

Ва алайкум ассалом! Боланинг қобилиятини билиш учун у билан кӯп сухбатда бӯлиб, ҳатти ҳаракатига катта эътибор бериш керак. Кимдир расм чизишга қизиқади, кимдир спортга, кимдир ҳисоб-китобга, кимдир машиналарга ва ҳаказо. Бола кичиклигидан у қизиққан тӯгаракларга қатнаштириш жуда муҳим. Сабаби, ҳали у тӯгаракка, ҳали бу тӯгаракка бориб ӯзлигини қидириб топиши осонлашади. Келажакда ҳар ишга қӯл урганида, унинг маҳоратли томонлари кучаяверади. Ҳамда ӯзига бӯлган ишончи ва қилаётган ишларининг яхши, самарали эканлигига ишончи кучли бӯлади. Яъни, болани қобилиятини қайси соҳада эканлигини билиб олиш учун, бир йӯналишда эмас, ҳар хил йӯналишда ривожлантириб кӯриш керак. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон