Энурез

Ummu Maryam
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 14:45

Энурез

Пост Ummu Maryam » 01 окт 2017, 07:24

Ассалому алайкум! 5 ёшга тўлмаган қизим бор. Кечқурун сийиб қўяди. Гижжадан деб уйлаб даволандик. Менимча таъсири бўлмади. Кундузи сийиб қўйиши қолди, алҳамдулиллаҳ. Лекин баъзида ички кийимида озгина намлик кўраман, улгурмаганиданми ёки ҳожатдан кейн тегадими, билмайман. Ҳалигача таглик ишлатаман. Баъзида сийиб памперсдан кийимларига ўтиб кетади. Жуда ҳам қийин экан. 2та укаси бор, ўғлим 3 ёшда, камдан-кам сийиб қўяди, кўп ҳолатда уйғонади. Қизим сийиб қўйса кайфиятисиз йиғлаб уйғонади. Қизимни уйқуси қаттиқ. Шунга дадаси кўпинча тўсаман деб уйғотишимга қарши бўлади. Бу нарса унга руҳан таъсир қилмаслиги учун қандай йўл тутишим керак? Тезроқ бундан қутулиш учун нималарни тавсия қиласиз? Ҳозир 6 ойлик қизим бор. У бу нарса билан қийналмаслиги учун нималарга эътибор берай?

Руҳшунос
Постлар: 210
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:38

Жавоб: Энурез

Пост Руҳшунос » 30 окт 2017, 01:59

Ва алайкум ассалом! Бу касаллик тиббиётда «энурез» деб аталади. Келиб чиқиш сабаблари жуда кўп ва хилма-хил. Лекин асосан бола, айниқса, ўғил бола 1,5 ёшга кирганидан кейин тагликни тақишни тўхтатмасликдан ҳам келиб чиқади. Кечқурун ухлашидан 4 соат олдин суюқлик беришни тўхтатиш, памперс тақмаслик, ухлаш олдидан телевизор кўрсатмаслик, қўрқинчли нарсалардан эҳтиёт қилиш, ўйин ўйнатмаслик ва, албатта, ухлашга соат 21 дан кечиктирмаслик керак. Бунинг учун боланинг кун тартибини кўриб чиқинг, нима еб-ичиши, ўйнаши, ухлаши ва ривожланиши учун вақтларни белгиланг. Мабодо, яна орада кечаси энурез ҳолатлари бўлса, уни ҳеч ҳам уришманг ва уялтирманг. Шундай қилсангиз, болада бу касаллик янаям кучаяди. Кечаси тўсиш ниятингиз бўлса, болани яхшилаб уйғотибгина, кейин тўсинг. Акс ҳолда боланинг руҳиятига таъсир қилиб, энурез давом этаверади. Шу ишлардан кейин ҳам энурез ҳолати кузатилса, унда, албатта, педиатр ёрдамига мурожаат қилиб, гормонга таҳлил топшириш ўринли бўлади. Гормонларнинг иш фаолияти бузилиши ҳам энурезга олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон