Фарзандим ҳақида

Rano Alixanova
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 01 окт 2017, 17:59

Фарзандим ҳақида

Пост Rano Alixanova » 02 окт 2017, 10:01

Ассалому алайкум. Саволим ўғлим ҳақида, у 3 ёшда, тенгқурларига нисбатан анча ақлли, зийрак бола. Ўғлим икки ёшлигида қиз фарзанд кўрганимиз сабабли уни хусусий боғчалардан бирига бергандик, у рус боғча эди, ўғлим анча нарсаларни ўрганиб, билимли бўлаётган эди. Яқинда уни маҳалламиздаги оддий боғчага ўтказишди. Турмуш ўртоғим бола қийинчилик кўриши керак дейдилар. Аввалги боғчасида ҳам ҳеч ким уни эркалатиб кўнглига қарамас эди, фақат озода, овқатлари яхши, билимга қаттиқ аҳамият беришадиган эди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шуки, бола ҳеч нарса ўрганмасдан шунчаки вақтини ўтказиб ўша боғчага бориб келиши тўғрими? Ўзи тўполон қилмайди, бошқа болаларни калтакланишини кўриб, кун бўйи боғча опасини бақириб уришишини эшитиб катта бўлиши тўғрими? Шу қийинчиликка кирадими? Қайси ҳолатда у давлатга, ота-онасига кўпроқ фойда келтирадиган бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 213
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 31 окт 2017, 05:04

Ва алайкум ассалом! Болаларнинг тарбиясига, уларнинг машғулотига жуда қаттиқ эътибор бериш зарур. Кичиклигидан кун тартиб, дарсларга, ҳаттоки еяётган нарсаларига ўргатилса, кўпинча шу йўналишда давом этади. Мисол учун, кичиклигида балиқ едириб ўргатилмаса, катта бўлганида ҳам балиқ ейишни ёмон кўрадиган бўлиб қолади. Агар ҳозирданоқ масалан, рус, инглиз, араб тилларига ўргатилиб борилса, катта бўлганида дарсларга кўп вақт ажратадиган, масъулиятли, бемаъниликларга вақти қолмайдиган бўлади. Фақат бу ишлар орасида овқатланиши ва дам олиши ўта тартибли даражада бўлиши керак. Айниқса, ўғил бола қийинчиликлар орқали пишиб, хақиқий чин эркакка айланади. Қиз болани эса қийинчиликлардан, оғир мехнатдан асраб, уй юмушларига, тикиш, тўқиш ва бошқалар ўргатилса латофатли уй бекаси, онгли она бўлишга “пойдевор” ясалади. Болажонларга бақириб, қўпол муомала қилиб тарбияласа, ундай бола ҳаётида ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўйиши мумкин. Катта бўлганида, бирон қийинчиликка учраса, эсанкираб қолишига, ўзини эплолмай, осонликча таслим бўладиган бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун боғчаги тарбиячиларни танлашда адашмаслик ва оилада қўпол муомаладан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон