Маслаҳат беринг

Madinam95
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 01 окт 2017, 18:02

Маслаҳат беринг

Пост Madinam95 » 06 окт 2017, 11:05

Ассалому алайкум! Опажон, руҳшунос маслаҳатига жуда муҳтожман, аммо руҳшунос қабулига боришга имконим йўқ. Ўзим камгапман, яқинларим «Сизнинг ичингиз тор, ҳеч кимни кўролмайсиз», дейишади. Аслида ичимдагиларни гап билан тушунтириб беришим жуда қийин, ҳамма нарсани ичимга ютавераман ва бундан қийналаман, ҳам ҳаетда кўп қийинчилик кўрганман. Юрак хуружидан дадам вафот этди, буни кўтаролмай бувам, кўп ўтмай аммам ҳам вафот этди. Бир ойда битта хонадондан 3 та яқинларимизни чиқарганмиз. Дадамни карзлари эвазига банк уйимизни тортиб олган, ҳозир квартирада турамиз. Одамлардан қочадиган бўлиб қолганман. Сизларга қийин бўлдига ўхшаш гаплардан уяламан. Шу сабаб одамлар билан гаплашолмайман, онда сонда бир гапирсам онамлар ҳам, опамлар ҳам ким билан қандай гаплашишни билмаслигимни айтиб урушишади. Баттар гапиришдан қўрқаман. Лекин қувноқ қиз бўлиб ҳамма билан гаплашиб, киришиб кетгим келади. Маслаҳат беринг, илтимос. Аллоҳ рози бўлсин сиздан.

Руҳшунос
Постлар: 257
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 29 окт 2017, 15:29

Ва алайкум ассалом! Агар ёлғизликда тафаккур қилиб, ӯзингизга “Яратган менга шундай қийинчиликларни беришидан нималарни тушуниб олишим керак экан” деб савол берсангиз, онгингиздан албатта жавоб келади, фақат бу ишни қайта қайта бажариш керак бӯлади. Ҳар қандай ҳолатларда, камбағалликми, ё фарзанд талабидами, ё шифо талабидами, шариатимиз бизларга кӯп истиғфор айтишни, фақат Аллоҳга суянишни ӯргатади. Бу ҳақда Хазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ “Рухий тарбия” китобларида жуда кӯп маълумотларни берганлар. Камгаплигингизни мен айб деб хисобламайман, чунки, аксинча кӯп гапиришни шариатимиз маъқулламайди. Ҳамда психология тили билан айтадиган бўлсак, кӯп гапириб ва кӯп кулиб, хушчақчақлик қилган одамнинг энергияси дефицид бӯлиб, у осон депрессияга тушиб қолувчи бӯлади. Ундай инсон бӯшашиб, қӯли керакли ишга бормай қолади. Ӯз устингизда ишланг, фойдали китобларни ӯқинг, ибодат ва дуога кӯп вақт ажратинг, эртароқ туриб, вақтлироқ ухланг, ҳар куни 1-1,5 соат пиёда юринг, кайфиятингиз кӯтарилади, мия тозаланади. Кӯкатлар, мева ва сабзавотларни тез-тез тановул қилинг. Сиз учун ҳурматли бӯлган, ақл-идрокли, маъноли гапларни гапирадиган инсонларнинг даврасига қӯшилишга ҳаракат қилинг. Ҳаётингизда бӯлаётган вазиятларга шукр қилишни ӯрганинг. Шукр қилиш одати, ҳар қандай қийинчиликдан енгилликка олиб чиқади. Эрталаб уйғонганингиз учун, кӯзингиз кӯраётгани, қулоғингиз эшитаётгани, оёқ-қӯлингиз ва бошқа аъзоларингиз соғломлиги учун шукр қилишингиз ва кечқурун уйқу олдидан ӯтган кунингиз ва бошқалар учун Яратганга шукр қила олишингиз, ичингизда ӯзингизга бўлган ишонч туйғусини кучайтиради. Истиғфор, салавот ва бошқа тасбеҳларни кӯп қайтариб туришни одат қилолсангиз, кӯнглингиз ёришади ва ҳаётингизда ҳамма нарса ӯз ӯрнига туша бошлайди. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон