Ўзимни ўнглашимда ёрдам беринг

Madinam95
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 01 окт 2017, 13:02

Ўзимни ўнглашимда ёрдам беринг

Пост Madinam95 » 17 ноя 2017, 07:47

Ассалому алайкум! Ўзимни тушунолмай қоляпман, болалигимдан жуда орзуларим кўп эди, лекин бирортаси ҳам амалга ошмади. Ҳаётимда яқинларимдан бирин кетин жудо бўлдим, одам ови бўлиб қолганман, кўпчиликни ҳушламайман. Аллоҳдан мени яхши кўрадиган жуфти ҳалол, ҳудди қизидай кўрадиган қайнона сўрардим, афсус акси бўлиб чиқди. Биринчи ҳомиламдан эримнинг калтаклари сабаб айрилдим. Қайнонам ҳам жуда инжиқлар, ҳомилам 3 ойли бўлгунча оғир иш қилмасликни сўрасам ҳам оғир ишлар буюрардилар. Қисқаси мен уларни боламнинг қотилдек кўраман. Овқатларимам ҳам ўхшамай қолади баъзида. Ҳаёлим жойида эмас, бирор нарса айтишса эсимдан чиқиб қоляпти. «Сизга айтгандиму» деб танбеҳ берганда эслаяпман. Ҳўжайиним: «Сиз ҳаёлингизда қаерлардадир юрасиз, сизга гапирилган гапни эшитасизу эътибор қилмайсиз» деб урушади. Ростан ҳам эшитаману қулоғимга кирмайди, қийналиб кетдим. Вертуал дунёга тушиб қолгандайман, эримнинг телефонидан инстаграмга кириб артистларнинг ҳаётини кузатаман, овқатлар ў
рганаман, назаримда ҳаётимдаги воқеалар мен билан эмас бошқа одам билан бўлётгандай. Ҳаётимда ўрнимни йўқотгандайман… Қайнонам телевизор кўрмаслигим учун пултини ўзлари билан олиб юрадиган бўлиб қолдилар. Ҳўжайним ҳам телефон билан ҳаёлим жойида бўлмаётганлигини айтяптилар. Эримнинг калтаклари сабабми хотирам сустлашяпти. 21 ёшимда кўп нарса эсимда қолмаётганидан ҳафа бўляпман. Намозни ҳам бир ўқиб бир ўқимаёпман, ҳудди иккала елкамда оғир тош тургандай, ўрнимдан тургим келмайди. Ҳўжайним фақат ёмон нарсаларни ўйлашимни, яхши кунларимизни ҳам эслашим кераклигини айтадилар. Илтимос, ёрдам беринг!

Руҳшунос
Постлар: 211
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:38

Жавоб: Ўзимни ўнглашимда ёрдам беринг

Пост Руҳшунос » 21 дек 2017, 06:31

Ва алайкум ассалом! Синглим, ҳар бир инсон яхши яшашга, яхши ейишга, яхши кийинишга, бахтли ва соғлом яшашга, орзу умидларига эришишига албатта ҳақли. Лекин, ўйлаб кўринг, эҳтимол сизни шу ҳаётингиз сизни қониқтирар. Агар ҳақиқатдан ҳам ҳаётингиз бошқача бўлишини хоҳласангиз, у ҳолда ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Зудлик билан ручка, қоғоз олиб, кўз олдингизга бахтли ҳаётингизни, қўша-қўша фарзандларингизни, осуда ва тинч кунларингизни, соғлом кунларингизни фантазия қилиб, ёзиб қўйинг. Яхшилаб, бутун фикрларингизни жамлаб ўқиб чиқинг. Агар шу ҳаёт сизга ёқса, унга эришиш учун нималар қилишни, ишни нимадан бошлашни режасини ёзиб чиқинг. Мен сизга тахминий режани кичкинагина қисмини айтишим мумкин. Яъни, энг биринчи ўринда, эрта туриб, ўзингизга зеб бериб, ўсмаю-сурма қўйишни, чиройли кийимларингизни кийишни одат қилинг (овқат қилиш вақтида, идиш-товоқ ва кир ювиш вақтида фартук боғлаб олса ҳам бўлади). Соғлом бўлишингиз учун эса, кўпроқ сув, оқсил махсулотларини, мева ва сабзавот, ҳамда кўкатларни тез-тез истеъмол қилиб туринг. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Эндокринолог ва инфекционист кўригидан ўтиб қўйинг. Чунки, сиздаги бу ҳолат кўпинча эндокрин системаси бузилиши ёки танада гижжа, лямбля, аскорида ва бошқаларнинг мавжудлиги эҳтимолидан келиб чиқади. Ёки кучли стресс, депрессия, мия чайқалишидан ҳам келиб чиқиши мумкин. Нима бўлганда ҳам турмуш ўртоғингизни сизга қўл кўтаришига йўл қўйманг. Бунинг учун у кишининг жаҳли чиққанида бор йўғи сукут сақлашингиз керак бўлади. Қайнонангиз ва хўжайинингизни ширин таомлар ва чиройли хизматларингиз билан ва асосийси табассумингиз билан сийлашга ҳаракат қилинг. Бир нарсани тушуниб олинг, БАХТ ҳозирги дамда сизга зарур, уларга эмас. Демак, бахтли бўлиш учун ҳаракатни сиз бошлашингиз керак. Энг биринчи қадамни ўзингиз қўйишингиз керак. Кўп ҳолатда аёл кишининг табассуми, унинг ширин сўзи ва “Хўб бўлади” деган сўзлари эр-хотин ҳаётини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Ҳамда албатта, кечқурунги уйқуингизга катта эътибор беришингиз керак. Сабаби, кечаси соат 23 дан кейин “Соматотроп” гармони уйғонишни бошлайди. Бу гармон, чақалоқларнинг ўсишини, вазнини кўпайишини, катталарнинг эса ортиқча вазнда ёғларини эритишни, бирор касаллик бўлса, уни тузатишни, чарчоқлари ёзилишини, стресс ҳолатларида ғолиб бўлишини ва ҳаказоларни таъминлагувчи энг асосий ўринда турувчи гармондир. Агар кечаси соат 23 гача ухламаган бўлсангиз, миянгиз хам тўлиқ дам олган ҳисобланмайди ва сиздаги юқорида айтилган ҳолатларни яна ҳам кучайишига олиб келади. Энг асосий қадамларингиздан яна бири, қайнонагиз ва турмуш ўртоғингизни душман деб эмас, балки устоз, дўст деб қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ҳамда, ҳомилангизнинг нобуд бўлишида уларни қотил санашингиз нотўғри. Чунки, бу иш Яратганнинг хоҳиш-иродаси туфайлигина содир бўлган ишдир. Кўп истиғфор айтишни унутманг. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон