Руҳшунос маслаҳати

Muhayo.
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 12 ноя 2017, 20:24

Руҳшунос маслаҳати

Пост Muhayo. » 08 дек 2017, 01:52

Ассалому алайкум! Ёшим 36 да, 2 йилдан буён ваҳима касали билан юраман. Бормаган шифокорим, руҳшуносим, ичмаган дорим қолмади. Одамлар кўп жойларда, метро, лифтларга чиқолмайман, бирданига қўрқув, ваҳима босиб келади, ҳаво етишмай юрагим уриб кетади, бошим айланади, нима қилишни ҳам билмай қолдим. Илтимос, ёрдам беришингизни сўрайман.

Руҳшунос
Постлар: 213
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост Руҳшунос » 20 дек 2017, 11:20

Ва алайкум ассалом! Психологларга ва шифокорларга мурожаат қилган бўлсангиз, у холда бу касалнинг шифоси дори дармон орқалик эмаслигини, ҳеч қайси шифокорлар бу касални давосини мукаммал билмаслигини ва сизга ўзингизнинг руҳий ҳолатингиздан келиб чиққан қўрқув “ваҳима” фақат сизнинг миянгизда эканлиги сир эмасдир. Сиз бу ҳолатдан секин-асталик билан ин шаа Аллоҳ қутулиб кетишингиз мумкин. Яъни, ваҳимангиз яқинлашаётганини сезишингиз билан, табассум қилиб туринг, 1-2 дақиқача табассумни ушлаб туролсангиз, оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, миянгиз “ҳаммаси жойида эканку” деган хотиржамликни яратиб, ваҳимани йўқотади. Яъни, ваҳимани йўқотиш учун, сиз онгли равишда, ўзингизни қўлга олишингиз керак ва шу орқали бу ҳолатдан қутулишингиз мумкин. Кунига камида 8-9 соат уйқу сизга жуда зарур. Ҳудди бирон гармон дорини схема бўйича ичгандек, сизга хам схемага туширилган ҳолда уйқу зарур. Ўзингизни ҳаддан ошиқ исиб ёки совуққотиб қолишдан, кучли эҳтиросларга берилишдан, ҳаддан ошиқ хурсанд ёки ҳафа бўлишдан, шамоллаб қолишдан, грипп ва бошқа касалликлардан, юракни сиқадиган хабарлар, кинофильмлар, мулоқотлардан жуда эхтиёт қилиб туринг. Шундай қилсангиз ваҳманинг тез-тез келишининг олдини оласиз, яъни ораси анча узоқлашиб, бора-бора йўқолиб кетади. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон