Маслаҳат беринг

umida9310
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 01 ян 2018, 10:50

Маслаҳат беринг

Пост umida9310 » 01 ян 2018, 21:50

Ассалом алайкум! Мен тушкунликка тушиб қолдим, сабаби эрим аслида ишламайдиган, ичиб, кайф қилиб юрадиган бўлиб чиқди. Қайнонам ҳам ҳар гапида кесатиқ гаплар қилиб орамизга совуқчилик туширардилар. Майли ҳаёт деб чидаб яшадим, фарзандим дунёга келгач анча қийналиб қолдик, эрим бир жойда ишлолмайди, болага бўтқа ҳам ололмайдиган бўлиб қолдик. Охири эрим, қайнонамни деб уйдан чиқиб кетганман. Ҳозирда ота онам билан яшаяпман. Турмуш ўртоғим ҳамон ўзгаргани йўқ. Ўзим ишлашни бошладим, Аллоҳга шукур, аммо ота-онамнинг уйларида ҳам яшаш онсон эмас. Ўзим тушкунликка тушиб қолдим, нима қилишни билмаяпман, илтимос маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 221
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 12 ян 2018, 06:55

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда эркакларга ҳам, аёлларга ҳам осон эмас. Сабаби, тўй олдидан ёшларга панд-насиҳат қиладиган ота-оналар, бобо-бувиларнинг тарбиялари камлик қилаяпти, инсонларга сабр етишмайди. Нима бўлганида ҳам болани етим қилмаслик яхшироқ эди. Эр пул топмайди, қайнона кун бермайди кабилар ажрашиб кетиш учун сабаб деб ҳисоблайман. Чунки биз, мусулмонларнинг ҳаммаси, ризқ Аллоҳдан эканлигини яхши биламиз. Ҳамда ўзбекчиликда “эрни эр қилувчи ҳам хотин, қаро ер қилувчи ҳам хотин” деган нақл бор. Агар бунинг имконияти бўлса,турмуш ўртоғингиз билан ярашиб, ўз устингизда кучли ишласангиз, эҳтимол бахтингиз шудир. Яъни, қайнона билан ҳам, турмуш ўртоқ билан ҳам тил топишиб олиш имкони бор, фақат сабр, матонат, билим керак. Икки оғиз гап билан сизга билим бера олмайман албатта. Лекин бунинг уддасидан чиқиш учун хоҳишни кучайтириш керак. Эркак киши пул топишга, бирон ишни қойиллатишига сабаб бўлувчи аёли борлигини билсагина, яъни унда “мен бу ишларни ким учун қилишим керак” деган саволга жавоб топа олсагина, пул топиш ҳаракатини бошлайди. Ишонинг, эҳтимол сиз учун яхши эр топилар, лекин фарзандингиз учун яхши ота топиш ўта қийин. Болангизга бегона одам, яъни ўгай ота бирон нима деб танбеҳ қилса, ўша вақт сизга дунё қоронғу кўриниб кетади. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, яхши эрга тегиш учун сиз ўзингизни севувчи, қадр-қимматингизни билувчи аёлга айланишингиз керак. Фақат шундай аёл ўзидан бошқанинг ҳам қадрига етади ва сева олади ҳамда ўз бахтини топади. Эҳтимол сиз ҳам ёлғиз қолган бошқа аёллар каби “эрга тегмайман” деяётгандирсиз. Лекин, ёлғизлик Аллоҳга ҳос. Бироз вақт ўтгач, сиз аёл эканлигингиз, заифа эканлигингиз ўзингизга билиниб, эркак кишига эҳтиёжингиз борлигини сеза бошлайсиз. Ҳамда фарзандингизнинг отаси бўлиши керак. У мукаммал оилада тарбия кўрмаса, ҳаётга енгил қарайдиган, ҳаёт синовлари олдида заиф, ўзига ишончи йўқ инсон бўлиб етишиб чиқиши эхтимоли бор, Аллоҳ асрасин. Кўп истиғфор айтиб, дуода бўлинг. Иложи бўлса руҳшунос билан кўришиб, гаплашиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон