Маслаҳат беринг

Zarina
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 15 ян 2018, 20:06

Маслаҳат беринг

Пост Zarina » 20 ян 2018, 22:30

Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 3 ёшда. Кечаси тахминан 0:00 ларда ухлайди. Эрталаб 8:00 ларда уйғонади. Кун бўйи ўйнаб чарчамайди. Баъзи танишларимиз болани табибга кўрсатиш кераклигини айтадилар. Болалар тушликда ҳам ухлашлари керакми? Аслида шу ёшдаги болалар неча соат ухлашлари керак? Жавоб учун раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 257
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 30 ян 2018, 23:30

Ва алайкум ассалом. Бу ёшдаги болалар кечаси 9-10 соат, кундузи 2-3 соат ухлашлари шарт. Акс ҳолда, бола миясининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Болани табибга эмас, аввалом бор болалар шифокори кўригидан ўтказганингиз маъқул. Эхтимол эндокринолог ёрдами керак бўлар. Зарурий анализларни топширсангиз, ўзи маълум бўлади. Эҳтимол бола соппа-соғдир, ин шаа Аллоҳ. Ҳар қалай ўзингизнинг хотиржамлигингиз учун ҳам шу ишларни амалга оширганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон