Руҳшунос маслаҳати

sabina
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 11:04

Руҳшунос маслаҳати

Пост sabina » 23 ян 2018, 08:48

Ассалому алайкум! Мени турли қўрқувлар безовта қилади, ёмон нарсалар ҳаёлимга келаверади. Кўп йиғлайман, ўзимдан-ўзим сиқилиб, асабийлашаман, гоҳида болаларимнинг шовқинига ҳам асабийлашаман. Бу бўқоқ туфайли эмасмикин? Асабийлашганимда ёки сиқилганимда кўкрак қафасим оғрийди, юрагим безовта бўлади. Шифокорлар асаб толалари шамоллаганини айтишди, юрагимни ЭКГ қилдирган эдик, ижобий натижа олдик. Илтимос, менга қўрқувларимни енгишим учун маслаҳат беринг!

sabina
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 11:04

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост sabina » 23 ян 2018, 11:00

Яна бир масалада маслаҳат сўрамоқчи эдим. Мен жуда ҳолсизман, кўпроқ ётиб дам олгим келади. Турсам оёқларим бўшашиб кетаётганга ўхшайди. Бу калций етишмаслиги туфайлими?

sabina
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 11:04

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост sabina » 09 фе 2018, 04:28

Javob uchun rahmat Alloh rozi bolsin analizlar topshirdim hamma yogim yahshi chiqdi vegatativniy distoniya qanday sindrom shu haqida malumot bersandiz iltomos yana bezovta qilyabman Alloh rozi bolsin rahmat

sabina
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 22 ян 2018, 11:04

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост sabina » 09 фе 2018, 04:30

Menda boqoq kasalligi ham bor

Руҳшунос
Постлар: 213
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост Руҳшунос » 09 фе 2018, 22:59

Ва алайкум ассалом! Сизнинг ташҳис қоғозларингизни кўрмай, ўзингиз билан алоҳида савол-жавоб қилмай бирон гап айтиш мушкул албатта. Аммо, қўрқувларингизнинг негизида - “ воҳма” борлигини билдиряпти. Бу қўрқинчлик касаллик эмас, бор йўғи хаётингизда йўқ, фақат сизнинг миянгиздаги мавжуд қўрқув холос. Бу “воҳма” нинг шифоси Аллохимнинг мархамати билан ўзингизнинг қўлингизда. Дўхтирлар бу касалга шифо йўқ дейишади ёки бирон хотиржам қилувчи дори-дармонларни тавсия қилишади. Бор йўғи сизнинг организмингиз ўзингизга эътиборингизни талаб қилаяпти холос. Жисмоний тарбия, тўғри овқатланиш, уйқуни ўз вақтида бўлиши, жуда кўп пиёда юриш, мана шуларни изга туширсангиз, ин шаа Аллох соғлом бўласиз. Албатта, энг биринчи вазифангиз, анализлар топшириб, бўқоқ бор йўқлигини аниқлаш, қон ташҳисларини мутахассисларга кўрсатиш, кальций миқдорини текширтириб, даволанишни йўлга қўйиш керак. Гармонларингизнинг нотўғрилиги, қонингиз камайиши хам шу ҳолатга солиши мумкин. “Ётоқчилаб” қолсангиз, организмингиз ботқоқ сув каби ўзидан ўзи ифлосланиб, хар хил касалликлар келиб чиқавериши табиий ҳол албатта. Ўзингизни қўлга олиб, олға қадам ташланг. Изланинг, ўрганинг, ибодат ва зикрга кўп вақт ажратинг. Бўшашишга ҳечам хаққингиз йўқ, чунки сиз онасиз. Эрта-индин болаларингиз катта бўлиб, худди сиздек бўлиб қолишса,ўзингизга ёрдам беролмаган, уларга қандай ёрдам берасиз. Чаққон, ўз кучига ишонадиган, бардам-бақувват, соғлом, иймон-эътиқодли фарзандларнинг онаси бўлишни истасангиз, демак энг аввало сиз шундай инсон бўлишга куч топишингиз керак. Бунинг учун, ҳоҳиш бўлса бас, ҳаракатни озгинасидан бошланг, у ёғига ғайратингиз кела бошлайди. Валлоҳу аълам!

UmmuBakr
Постлар: 16
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост UmmuBakr » 10 фе 2018, 18:37

Мадина опа маслахатларингиз учун катта рахмат. Аллох ажризни зиёда килсин.
Мен узим учун керакли дарс олдим излаётган саволларимга жавоб хам олдим.

UmmuBakr
Постлар: 16
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Жавоб: Руҳшунос маслаҳати

Пост UmmuBakr » 10 фе 2018, 18:37

Сабина сизга хам рахмат!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон