Маслаҳат беринг

Sofiya Anvariva
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 03 март 2018, 23:01

Маслаҳат беринг

Пост Sofiya Anvariva » 11 март 2018, 11:35

Ассалому алайкум. Ёшим 23 да, 2 нафар фарзандим бор, кичкинаси 4 ёшга тўлади иншааллоҳ. Мени атрофдагилар жуда ҳам сабрли, илмли, одобли, келининг бўлса шундай бўлсин деб ният қилишади. Сабаби менга қаттиқ гапиришса, ҳафа қилишса, гина сақлолмайман, яна аввалгидек, балки ундан ҳам яхши хизматларини қиламан. Лекин мен ўзимнинг қандай эканлигимни билганим, ҳар кимнинг ҳам ўз ички дунёси борлиги учун ҳам мендек келин сўрашларини хоҳламайман. Улар эса «Сиз яхши бўлганингиз учун ҳам шундай деяпсиз», дейишади. Аммо мен ҳам ҳафа бўламан, устимга чиқармаганим билан ичимдан эзиламан, Аллоҳ ҳамма нарсага гувоҳ дейман. Шундай вазиятларда ҳам мени мақташса, рағбатлантиришса хурсанд бўлиб юришим керакми? Лекин мен ўзимни бу нарсаларга лойиқ деб билмайман.

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 22 март 2018, 15:13

Ва алайкум ассалом! Бу дунё синов дунёси. Ҳамма бандалар синовда, яъни бахтда, омадда ёки бахтсизлигу ва омадсизликда, соғлиқдаю ва соғлиққа зор, бойликдаю ва муҳтожликда яшаймиз. Гуноҳкору, тавба қилувчи бандалармиз. Хуллас, бир кам дунё. Аллоҳ Таолонинг Ўзи билгувчи, қайси ҳатти-ҳаракатимиз орқали синалишимизни. Шуни айтиш жоизки, биров бизни мақтаса истиғфор айтишимиз керак. Шу хақда ҳатто муборак ҳадис ҳам бор. Биров бировни мақтаса, уни ўлдирибди, деган маънода. Чунки мақталган инсон табиийки, кибрга кетиб қолади, бу туйғу вужудини кемира бошлайди. Албатта, Шайх ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Олтин силсила” асарларини топиб ўқишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир инсоннинг яхши томонлари ва ёмон томонлари бор. Яхши томонлари гапирилганида, у инсон ўзини фаришта мисол ҳис қила бошлайди. Ёмон томонлари эсига тушса ҳам, кўз олдига ўзини оқлаш учун кўпгина исботлар намоён бўла бошлайди. Бу инсоннинг ожизлигидандир. Шундан кибр пайдо бўлиши мумкин. Ваҳоланки, босган қадамимизда гуноҳ қилувчи, ҳатто ҳаёлларимиз тозалигини эплолмайдиган бир бандамиз. Қанчадан қанча муҳтожлар бор атрофимизда. Мазали таом истеъмол қилаётганимизда, оч ўтирган қўшнимизга тортиқ қиламизми, янги кийим кийганимизда, кийимга зор инсонлар борлигини ўйлаймизми, Шайх ҳазратларининг оталари каби кунига юз ракъат нафл намоз ўқий оламизми, Шайх ҳазратлари шунча китоб ёзиб қолдирибдилар, биронтасини ўқиб қойил қилиб, унга амал қилиб яшаяпмизми? Шунга ўхшаш саволларни кўпайтирсак, ожизлигимизни тан олишимиз, савоб ишларимиз жуда ҳам камлигини тушунишимиз осонроқ бўлади. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон