Саҳифа 1 дан 1

Жуда ҳам қаттиқ асабийлашаман

Добавлено: 12 март 2018, 18:30
Muslima bintu Abdulloh
Ассалому алайкум. Жуда қаттиқ асабийлашаман, фарзандларимга ҳам қаттиқ гапираман, турмуш ўртоғим билан ҳам кўп тортишиб қоламан! Менга қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб: Жуда ҳам қаттиқ асабийлашаман

Добавлено: 25 март 2018, 00:04
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом! Асабийлашиш, жиззакилик, сиқилиш, жаҳл келиши бекордан бекорга пайдо бӯлмайди. Унинг пайдо бӯлиш сабабини топиш керак. Бунинг учун руҳшунос билан сухбатлашиб кӯрсангиз, руҳшунос сабабини топиб, уни батамом енгишга ёрдам беради. Ҳозирча эса, кунига камида икки литр сув ичиб туришни, нонуштага хурмо ва зайтун истеъмол қилишни, ва аксинча, аччиқ, шӯр, ӯта ёғли таомлардан тийилиб туришингизни, кечқурун уйқудан ярим соат, қирқ минут олдин илиқ бир пиёла сутга бир чой қошиқ асал солиб ичишни тавсия эта оламан. “Аср”, “Шарҳ” сураларини, истиғфор ва салавотларни тез-тез ӯқиб турсангиз қалбингизга анча сокинлик беради. Валлоҳу аълам!

Жавоб: Жуда ҳам қаттиқ асабийлашаман

Добавлено: 08 апр 2018, 21:48
Шахзод
Ассалому алайкум,манда хам шунака жиззакилик,каттик асабийлашиш бор,шунака вактларда кулларим калтирайдиган булиб боряпти,новопасситлар даво будолмади факат вактинча карахт килди,намозларимни укийман,кетидан оятал Курсийни укийман саловот,зикр,тунги дуоларни укиб Аллохим манга узингни сифатларингдан Халимлик ато эт деб илтижо килиб дуо киламан,бир асабийлашсам тинчланишим кийин булади...

Жавоб: Жуда ҳам қаттиқ асабийлашаман

Добавлено: 24 май 2018, 14:38
Наргиза умар
Ассалому алайкум, Менда хам шундай холат фақат холатимни сабаби буқоқ касаллиги деб уйлайман. Сал асабийлашсаб юрагим хам огрийди аеллардаги асабийлашишга гармонлар сабаб булади. Яна шуни англаб етдимки қачонки купроқ мусҳафни уқисам узимни бахтиер хис қиламан. Ҳайз пайтимда эса купроқ тиловатларни эшитишга ҳаракат қиламан.