Руҳий толиқиш

Malika Ravshan qizi
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 31 март 2018, 16:06

Руҳий толиқиш

Пост Malika Ravshan qizi » 25 Июн 2018, 17:10

Ассаламу алайкум. Ёшим 30 да. 3 та фарзанднинг онасиман. Охирги туғруқдан кейин ҳеч ўзимни тиклай олмадим, ваҳоланки бунга 4 йил бўляпти. Доимий равишда толиқиш, дангасалик… 1 кун аввал ўзим учун режа тузиб оламанда аммо ўша кун келиши билан ҳеч нарса қилгим келмай қолади. Куннинг ярми ўтганда менда активлик пайдо бўлади, лекин самарасиз. Биз чет давлатда яшаймиз. Бу ерда қариндош, яқинлар йўқ. Шундай ҳолатда интернет оламига шўнғиб кетаман. Яқинларим билан суҳбат қургим келади. Бу ерда фарзандларим мендан етарликча меҳр, тарбия, руҳий озуқа оломаёптилар, уларнинг устиларида ишлаш каби мен тарафимдан қилиниши керак бўлган мажбуриятларимни бажара олмаяпман. Шунинг учун виждоним қийналади. Фарзандларимга яхши тарбия бера олмаётганга ўхшаб қоламан. Аммо 365 кун 24 соат, ҳамма вақт фарзандлар билан бирга бўлганимданми зерикишга ўхшаш қандайдир ҳолат бўлаяпти. Нима қилай ҳозир шу шароитга кўникишга мажбурмиз. Шифокорга ҳам кўриндим ҳамма тахлилларим жой
ида. Биринчи фарзандимдан кейин бундай ҳолатни кузатмаганман, жуда ҳам чаққон, ҳам фарзандим ҳам ўзим устимда ишлардим. Ҳозир ҳатто спорт, парҳез, ўзимга эътибор беришни ҳам унутиб қўйяпман. Менда ҳафсала деган ҳис йўқолиб бораётганга ўхшаяпти.1 китобни оқишни бошлайманда аммо ярмига етгач ташлаб кетаман, ёки фарзандларим билан дарс қилишга, уларга илм ўргатишга ўтираман, аммо эртасига яна ташлаб қўяман. Ишда ҳам оиласида ҳам фаол, жамиятда ўз ўрнини топган аёлларга ҳавасим келади. Аммо бунинг тагида катта меҳнат, сабр ётишини ҳам биламан. Менга маслаҳат беринг, нима қилсам мана шу ҳолатимдан чиқиб кетаман. Раҳмат!

«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон